Скачать книгу

ҳокимиятни мадҳ этувчи сўзларга айланади. Келинг, синаб кўрамиз:

      “Биз учун ёзилган ва ёзилмаган ҳақиқат – барча инсонлар бир хил. Ота-она уларни касалликлардан холи яшашлари, таом учун эмас, ҳис-туйғу учун таомланишлари борасида ҳамма нарса қилди. Инсонлар ота-оналари каби яратилдилар, бироқ Катта Оға уларни шу ҳолатга келтиради. Катта Оғани ўлдириб бўлмайди. Лекин, у ўлдирилиши лозим. Аммо унинг ўрнида яна унинг ўзи бўлади…”

      Қуёш кечаси нур сочади, дегандек беҳуда гаплар. Ёки, таъбир жоиз бўлса, Катта Оға “ҳаддан ташқари ёмон”, аммо кейинги таърифга кўра бундай бўлиши мумкин эмас.

      “1984”да биз тил воситасидаги онг назоратининг бор-йўғи биринчи босқичидамиз, холос. Давлатнинг энг муҳим уч шиори: “УРУШ – БУ ТИНЧЛИК”, “ЭРКИНЛИК – БУ ҚУЛЛИК”, “БИЛИМСИЗЛИК – КУЧ”. Оруэлл бизга “эркинлик” сўзи на филологик жиҳатдан, на фалсафий нуқтаи назардан ўзининг асл маъносини англатмай, балки, партия шиоридаги мазмунни ифодалайди, дея хабар беради. Бунинг устига давлат ғайриоддий усталик билан бир парадоксни ишга солади: бу абадий тун олдидан заковатнинг энг сўнгги хуружи эканлигини тушуниш лозим. Айтганча, бизга уруш – худди қадимда бўлгани сингари замонавий ҳаётнинг нормал тарзи, деб уқтирадилар. Ва душманлар билан уруш ёрдамида биз осойишта тутқунлигимизни қадрлашга ўрганамиз. Ҳаёт тарзини танлаш – тоқат қилиб бўлмайдиган даражадаги ташвиш, оғир юк, сайлов ҳуқуқи учун кураш – тутқунлик занжирларининг шилдираши. Қанча кўп билсак, фикрлар қарама-қаршилигининг қурбонига айланамиз; қанча кам билсак, шунча яхшироқ ҳаракат қилишга қодир бўламиз. Буларнинг барчаси ҳақиқат ва биз демократиянинг оғир зулмидан халос этгани учун давлатни алқаймиз. Партиянинг эркак ва аёллари энди бемалол интеллектуал ўйинларни ўйнашлари мумкин.

      Уинстон Смитнинг иши айнан шундай интеллектуал, устига-устак, рағбатлантирувчи ўйинни ўзида мужассам этади. У янги тил ифодаларига асосланган. У “Times”нинг эски сонларидаги хатоларни тузатиши, яъни ингсоц нуқтаи назаридаги ёлғонларни кўпайтириши, кўпинча бутунлай янги хабарга айланиб турадиган матнларни, семантик танлов майдонини иложи борича торайтириб, топқирлик ва қўшимча маъно излашга имкон қолдирмасдан ёзиши керак эди (дарвоқе, “нега “Times”нинг алоҳида нусхалари бўлишига йўл қўйилади? Уларни тўплаш ва йўқ қилиш катта қийинчиликлар туғдиради-ку. Нега “Times” деворий газета шаклида чиқмайди?” – деб сўрашингиз мумкин). Бу гўёки узун телеграмманинг тузилиши сингари қизиқарли. Ва ҳақиқатан ҳам янги тил етарли даражада газета сафсаталарига асосланган. Оруэлл, эҳтимол, “Daily mail” ва Ивлин Во ўртасидаги ёзишмалардан ҳузурлангандир. Ўшанда ушбу таниқли нашр унга Абиссиния49даги зиддиятларни ёритишни буюрган эди: “НЕГА ЯНГИЛИК ЙЎҚ? ЯНГИЛИК ЙЎҚЛИГИ – ЯХШИЛИКДАН ДАРАК. ЯНГИЛИК ЙЎҚ – ИШ ЙЎҚ. ИШЛА, АҚЛЛИ”. Янги тил, бизга ёрдам бер Худо – ғалати нарса. Тағин шу ҳолат: қўшфикрлилик анчагина ақлни ишлатишни назарда тутади. 1984 йилда яшаш балки хавфлидир,

Скачать книгу


<p>49</p>

Абиссиния – Эфиопия давлати яна шу ном билан ҳам аталади.