Скачать книгу
ва ўзи тасвирлаётган кишиларга қарашида маълум бир нуқтаи назар йўқ. Шунинг учун ҳам у гўзал деб тасвирлаган нарса китобхонга хунук бўлиб туюлади: «Гулзорани кўз ўнгимга келтираман, – деб ҳикоя қилади инженер йигит Иқболжон. Дилбар қиз. Ингичка қошлари, кўмирдек тим қора сочлари, узунчоқ юзу ияклари кўринаётгандай…» Дилбар деб аталаётган қиз ияги, юзи узунчоқ деб тасвирланса, унинг қандай дилбарлиги қолади? Биз бу ҳикояга узоқроқ тўхталаётганимизнинг боиси унда кўринган ва бу ерда озгинагина мисол келтирилаётган ёшлар насрига хос бўлган қусурлар Абдураҳим Назаровнинг «Яхши ният», Мирзакарим Пирматовнинг «Тун ва тонг», Мирзоҳид Мирзараҳимовнинг қатра ҳикояларида ҳам учрайди. Айтайлик, Абдураҳим Назаровнинг ҳикоясида шундай жумлалар бор: «Прожектор кўз илғамас даражада парпираб турарди», «қўлидан тарвузи тушиб, деворга суянганича беҳуш кишидай бир нуқтага тикилиб қолди», «суҳбатдошининг сўзларидан қандайдир ғурур ҳиди келиб турса ҳам, бу ўринли ғурурдай туюлди унга», «севгим ҳақида қаерда бўлса гапиравермай дейману, оғзимдан гуллаб қўйганимни ўзим билмай қоламан», «хаёл оғушидаги Маҳфуза Эртойни ҳар томонлама чамалаб кўрди. Эртойнинг ҳар бир ҳаракати унинг қалб садоси оҳангига мос тушаверди. Ажаб, бу туғилаётган муҳаббатмикан?» Ўсмоқчилаб берилаётган бу саволни балки тушуниш мумкиндир, балки қизнинг чамаси жуда кўп нарсаларни ўзига қамраб олаётганлигини ҳам фаҳмлаш қийин эмасдир, лекин мана бу парчада тасвири берилган бахтли ҳодисани қайси таърифга солиб китобхонга еткизса бўлади? «Йигит «севгилинг» деган сўзни эшитиб қизариб кетди. Маҳфузанинг қўлларини ушлаганда ёлқинланган юрак, ҳаммага ўзини кўз-кўз қилдимикин? Қизнинг ҳаракатида бахтли ҳодиса бўлгани билиниб турарди. У Маҳфуза томон юрар экан, йўғон бармоқларини карнай қилиб жавоб қайтарди.
–Ҳо-хо-о-о-о-ой!»
Ёки Мирзакарим Пирматовнинг ҳикояларида учрайдиган «Ўғилжоннинг тундай қора сочлари шу кеча бирданига оқариб борарди», «Қизнинг ҳозиргина қоп-қора сочи мошгуруч бўлиб қолган, ёнбошидаги бир тутам соч эса қордай оппоқ», «Аянинг гаплари унга мадор киритди. Ўрнидан туриб, юзини чайди. Совуқ сув уни сескантириб, кўзларини катта очиб қўйди», «… Мастура ўйчан эди. У эртанги кунини бугунга олиб келади. Бу кунлар завқ бағишлаётгандай бўлади. Хаёлан Акрамжонга сўз беради.
Қизлар ухламоқда, Мастура ён томонга ағдарилди. Лаблари пичирлади: «Ташнамидим, нимага? Севгигами?! Билмадим. Ҳа, ҳа, бугун лаб теккиздим. Лекин, лекин ҳали ичганимча йўқ. Ичсам, гангиб қолмасмикинман?», деган жумлаларга диққат қилинг. Бундан илгарироқ Мастура Акромжон деган йигит ариқдан ҳовучида сув олиб берганида, «кўйлак ёқаларини беркитиб кўлга журъатсизгина энгашиб ҳўплаган» эди ва бундан гуноҳ иш қилиб қўйгандек чўчиб кетган эди. Мастура гарчи лаб теккиздим, деб мажозан севгини назарда тутаётган бўлса ҳам, аслида гап йигитнинг чайир қўлларига теккизилган лаб ҳақида боряпти. Унинг гангиб турганлиги шундан… Лекин нечоғлик тушга
Скачать книгу