Скачать книгу

Унинг ўрнига ўзингни қўйиб, бир ўйлаб кўрсанг бўларди… Улғайтир, катта қил, мактабга юбор, кўз қорачиғидай асра, кейин бўлса, бир аблаҳ келсинда, уни ўлдирсин…

      Бу сенга ёқадими?

      Фарзандинг ўлса, қай ҳолга тушардинг?

      Ишончим комилки, отамнинг ҳоли абгор…

      Сен мендан воз кечдинг. Бу ҳаётда мени ярим йўлда ташлаб кетдинг.

      Энди ўзингни одам дейсанми? Сен ҳам одам бўлдинг-у!

      Агар одамман, дея олсанг, қаддингни ур…

      Ҳанузгача ўзингча шундай деётган бўлсанг, кошки тирик бўлсам-у, башарангга тупурсам!

      Аммо тупура олмайман!

      Чунки мени ўлдирдинг!

      Чунки мени кемтик қилиб кетдинг!

Баъзи одамларда бўлмаган покиза қалбинг борЎшандай қол!
Бировнинг йўриғига юришга мажбурэмассан. Якка-ёлғиз қолсанг-да, ўз-ўзингча,борингча жудагўзалсан

      ЁЛҒИЗ ТАШЛАБ КЕТДИНГ

      Мени ёлғиз ташлаб кетдинг. Ҳолбуки, мен бир умр бирга яшаймиз, деб ўйлаган эдим. Орзуларимиз эсингдами? Мен эслайман ва ўзимни осмон устимга ағдарилиб, пароканда бўлгандай ёлғиз ҳис қиламан…

      Масалан, мендан кейин бошқа бировга «Сени севаман» дея олдингми? Ёки бошқа биров сенга шундай дедими? У билан иккимиздай яқин бўла олдингми?

      Сенсиз не қилганимни билмайман.

      Энди кунларим олдингидай нурафшон эмас.

      Энди ёлғизлик билан ошноман ва «энди» дейишдан воз кеча олмайман.

      Чунки ўзимни бу дунёда ортиқча ҳис қилмоқдаман…

      Атрофимдагилар сени сўрайди: қаерда, қандай, ким билан ва ҳоказо. Аслида ўзим сендан шуларни сўрашим керак: қаердасан, қандайсан, ким билансан? Бир-биримизни шунчалик ўрташимизга ҳожат бормиди?

      Севгилим, устимдан неча-неча қора булутлар кечиб ўтди, аммо юрагимга бир томчи ёмғир тушгани йўқ, ичимдаги ёнғин кулга айланмади.

      Гўё бутун дунёда шамол эсмоқда, бу шамоллар мени учириб юборай дейди, лекин мени ёндираётган оташни ўчира олмайди… Мен эриб битаётгандайман…

      Бу орада мени ҳеч соғиндингми? Масалан, сени қучишимни, ўпишимни, эрталабданоқ яхши хабарлар айтишимни… Буни ҳеч ўйладингми? Келганимни била туриб, нега излаб келмадинг?

      Соғинганингда қидириб топган бўлур эдинг.

      Ҳаммасини бир томонга қўявер, лекин мен сени жуда соғиндим.

      Шуни билки, сени соғиндим.

      Энг кўп – ифорингни…

      Ҳаётда нималардир тескарисига кетмоқда, аммо қандай бўлсам, ҳалигача ўшандайман, тўғриман. Нега тўғриман, буни ўзим ҳам билмайман. Кутишдан бўлса керак… Одам кутаверади, кутаверади, лекин ўша кутган поезди ҳеч келмайди. Аслида кўпдан-кўп поездлар келади, лекин тушганлар орасида сен йўқсан…

      Энди воз кечдим, кутмайман.

      Мен бу поезддан ҳеч ким тушмаслигини истайман. Ўша поезд мени олиб кетсин. Кутиш ва топиш бўлмайдиган ерларга олиб кетсин, сендан узоқларга олиб кетсин мени.

      Аслида сен мен учун ўша поезднинг ўзгинаси эдинг, аммо мени олиб кетмадинг. Сен мени бегона бекатда тушириб қолдирдинг

Скачать книгу