Скачать книгу

ярим қолгандирман, лекин сен сабаб бағри бутун бўлишдан воз кечдим. Ўзимни қандай бўлса, шундай қабул қилмоқчиман.

      Уйдаги гулларни суғоришни унутма.

      Унутмайсан, дея умид қиламан.

      Ўзингни асра…

Ташлаб кетганларнинг ҳам кўнгли ўксийдиган вақт келадиБу мувозанат ҳеч қачон бузилмаган. Бузилмайди
Мавлоно Румий: «Эй жон, ғам чекма!Тўғри бўлсанг, зарар кўрдим дема, билки, яхшилар, албатта, ғолиб бўлурлар», – деганБунга ишон. Ишонч инсонни оёқда тутиб турувчи энг буюк кучдир

      ИШҚ ЎРТАЙДИ

      Тонгда, кунда ҳеч гап йўқ, аммо қачонки, қоронғи тушса, инсонни ёлғизлик маҳв этади. Худди касаллик кечалари зўрайгани каби. Тунда ўзингни янада ёлғиз ҳис қиласан. Севганларинг ёдингга тушади, шунингдек, ёнингда бўлмаган кишилар…

      Нега ёнимда эмас?

      Ёлғиз қолиш бунчалар оғир?

      Ҳаётга келиш сабабларини суриштириш керак эмас. Аллоҳ бизга ҳеч қачон тугамайдиган яшаш завқини берган. Хўш, унда ким ўламан, деб яшайди? Ҳеч ким… Ҳамиша бир умид, абадийлик бор… Бу ҳикоя қачондир тугайди. Тугаркан, одам ёнида, ҳеч бўлмаганда, кимдир бўлишини истайди. Абадийликка эришмоқнинг энг гўзал йўли шундай. Бобом ва бувим олтмиш йил бирга умр кўришди, бувимнинг вафотидан кейин ёлғиз қолдик. Вафот этган куни уйга келиб бобомга юзландим: «Олтмиш йиллик рафиқангиз эди, бир томчи кўз ёши тўкмадингиз, нега? Шунчаликмиди? Бир лаҳзада унутдингизми?»

      Индамади…

      Индамади…

      Индамади…

      Кейин дедики:

      «Тошнинг юраги йўқ, лекин уни йўсинлар ўз қучоғига олади. Мени денгиздан чиқариб, қумлоқ соҳилга отдилар. Энди қум устида, офтоб тагидаман, менинг йўсиним кетди, фақат тош бўлиб қолдим. Мендан энди ҳис-туйғу кутманг».

      Бу сўзлар менга катта сабоқ бўлди. Кимнидир яхши кўриш қанчалик бўлиши мумкин? Жаҳондаги энг буюк севгини ўшанда кўрган эдим. Бошимиздан кечирганларимиз ишқ эмас экан. Биз шунчаки ўрганиб қолганмиз.

      Анчагача ўртанасан, охири кун келиб, кўникиб кетасан… Ҳа, шундай. Аммо бобом ўша куни мана шундай гаплари билан севги нима, ишқ нима – буларнинг ҳаммасини бир-икки жумла билан менга англатди-қўйди.

      Қисқаси, ўша куни бобом дедики: «Ўлганга барибир, қолганга қийин…» Бувим, балки бу дунё азобларидан қутулган бўлса, қутулгандир, аммо у вафот этган кун биз учун жаҳаннамнинг илк куни бўлди.

      Баъзан инсоннинг кўнгли яримта бўлиб қолади. Хуллас, ўша куни бобом том маъноси билан кўнгли кемтик бўлиб қолган эди.

      Энди уйда мен бўлсам ҳам, бўлмасам ҳам, ҳатто ўнлаб киши бўлса ҳам, у ниҳоятда ёлғиз эди.

      Инсон ҳақиқатан ҳам ярим бўлиб қолиши мумкинлигини ўша куни англадим.

      Кошки бундай бўлмаса эди… Кошки мен ишқнинг, севгининг нима эканини бу тарзда билмасайдим…

      Шунда бундай иш бошига тушган киши мактабда, кутубхонада ёки кўчада ўртанмаган бўларди. Аммо мен умримда биринчи марта бу иш бошимга тушганида ўртаниб ёндим.

      Мен

Скачать книгу