ТОП просматриваемых книг сайта:
Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
Читать онлайн.Название Изхор
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-794-3
Автор произведения Xurshid Do`stmuhammad
Издательство Yangi asr avlodi
Иқтисодий муаммоларнинг қалашиб ётганлигидан қатъи назар, тарих ўзбеклар олдига маънавият бобида сифатий янгиланиш вазифасини қўйди.
Маънавий-маърифий муаммолар ҳақида сўз борар экан, менинг назаримда, биринчи вазифалар қаторида замонавий ўзбекнинг маънавий номаи аъмолини яратмоғимиз зарур. Яъни ўзбеклар эзгулик ва разилликни қандай тушунадилар? Гўзалликни қандай тушунадилар? Тарихни, эркни, мустақилликни қандай англайдилар? Меҳнат қилиш, ҳордиқ чиқариш, мутолаа маданиятини нечоғлик ўзлаштирганлар? Ўзбекларда қариндош-уруғчилик анъаналари қандай? Давлат, жамият туйғуси шаклланганми? Ўзбеклар тижорат сирларини эгаллаганмилар? Овқатланишни биладиларми? Мусиқадан завқланишни-чи?..
Фавқулодда саволларни кўндаланг қўйишдан мутлақо чўчимаслик керак. Негаки, шунга ўхшаш яна кўплаб саволларга топилажак ва умумлаштирилажак жавоблар пировардида келгуси аср бўсағасидаги ўзбекнинг ўзлигини англашга олиб боради. Ўзлигини англаган, англашга ҳаракат қилаётган халқ ҳаёти мазмунан бойийди, ботинан ва зоҳиран гўзаллашади, умрига барака киради.
Ана шундай гўзаллик висолига олиб боражак йўллардан бири – Ватан туйғуси, кичик Ватан ва ҳақиқий Ватан тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ.
Ҳаётнинг энг улкан ҳақиқати – яшаш учун кураш. Қумурсқадан ҳайвону паррандагача, инсонгача ҳар лаҳза, ҳар нафасда ўзидаги омонат жонни бой бермаслик ҳаракатида бўлади. Омонатнинг (жоннинг) умрини узайтиришнинг бош шартларидан бири – Ватанда яшамоқ!
Ҳомила учун онанинг вужуди – Ватан. Ҳазрат Навоийнинг машҳур «Кўзим қаросига мардум киби ватан қилғил» мисрасига зеҳн солсак, мардум, яъни кўз гавҳарининг Ватани – кўз қорачиғи! Демак, ҳомила учун она вужудидан, кўз гавҳари учун кўз қорачиғидан кўра мосроқ ва азизроқ Ватан йўқ! Фикрни чуқурлаштирсак, комил инсоннинг у дунёдаги Ватани – жаннат, кофирники – дўзах!
Қизиқ, айрим микроблар чанг таркибида яшаса, айримлари кўлмак сувларда урчийди. Яъни улар учун чанг билан кўлмак – Ватан!
Ҳар қандай тана ўзидаги жон учун Ватан вазифасини ўтайди. Буларнинг барида қисмат бир: Ватанга шикаст етса, жон чиқади!
Тана жон учун Ватан бўлса, тана ҳам Ватанга муҳтож. Бинобарин, Худо борлиқдаги ҳар қандай жондору нарсанинг яшамоғи учун муносиб Ватан яратган. Жумладан, барча халқлар қатори ўзбеклар учун ҳам! Мазкур ҳақиқатдан келиб чиқсак, ўзбек кўз гавҳари бўлса, Ўзбекистон бамисоли кўз қорачиғи! Бу қорачиққа бегона кўз гавҳари