Скачать книгу

фотосуратлар билан безатилган бўлиб, бунинг бари унча катта бўлмаган компаниядаги муҳитни эслатиб юборади. Мазкур суратларни томоша қилиб, ахборот хизмати бошлиғи Натия Бандзеладзе билан суҳбат қурарканман, бир соат тез ўтиб кетади. Учрашувдан эса ҳамон дарак йўқ. “Келинг, ташқарига чиқайлик – сизга шаҳарни кўрсатаман. Акс ҳолда, ҳали яна бироз муддатга кутиб қолишингиздан хижолатдаман”, – ташвишланади Натия. Тез орада Саакашвили қабулхонасидан қўнғироқ бўлди: Президент учрашувнинг кечикишидан афсусда экан лиги ва кутиб зерикиб қолмаслик учун Натия билан бирор жойга айланиб келишимни таклиф қилгани айтилди.

Михаил Саакашвили

      1967 йил, 21 декабрда Тбилисида туғилган. 1992 йилда Т. Шевченко номли Киев университетининг Халқаро муносабатлар институти, халқаро ҳуқуқ факультетини муваффақиятли тамомлаган. 1994 йилда Нью-Йорк шаҳридаги Колумбия университетида ҳуқуқ магистри даражасига эришган.

      Страсбург инсон ҳуқуқлари институтида, шунингдек, Флоренциядаги Европа ҳуқуқи академиясида ва Гаага халқаро ҳуқуқ академиясида таҳсил олган.

      1995 йилда Грузияга қайтгач, “Грузия фуқаролари иттифоқи” партиясидан парламент депутатлигига сайланган. 1996 йилда парламентнинг конституцион ва ҳуқуқий масалалар бўйича қўмитаси раиси бўлган. 2000 йил октябрда Адлия вазири лавозимини эгаллаган, лекин 2001 йилдаёқ истеъфо берган ва “Умуммиллий ҳаракат” мухолиф партиясига асос солган. 2002 йилда Тбилиси шаҳар Қонунчилик мажлисининг раиси этиб тайинланган.

      2004 йил, 4 январда Грузия Президенти этиб сайланган ва 2008 йил 5 январдаги муддатидан олдинги сайловларда мазкур ҳуқуқий ҳолатини яна бир бор тасдиқлатиб олган. Инглиз, француз, испан, рус ва украин тилларини билади.

      Мен аллақачон Президент билан муомала қилиш тажрибасига эга эдим – тўғри, аввалги суҳбатдошим собиқ Президент бўлган. Эдуард Шеварднадзе ўзи нинг Крцанисидаги дала ҳовлисида мени қабул қилишга илтифот билан рози бўлганди. Учрашувга белгиланган вақтдан сал эртароқ етиб бориб, соқчига паспортимни кўрсатдим. Эшиклар ёпилди. Ноябрнинг охирлари, ҳаво совуқ эди, лекин мени ташвишлантираётгани бу эмас: ичкаридаги вазиятдан бехабар ёпиқ эшиклар ортида турарканман, хавфсизлик хизматининг бундай ишлаши учрашувимни кечиктириб юборишидан чўчигандим. Орадан ярим соат ўтса ҳам, паспортим қайтарилмади ва мен Шеварднадзенинг ёрдамчисига қўнғироқ қилишга мажбур бўлдим: “Ҳа, сиз ҳали ҳам кўчадалигингиздан хабарим бор. Жаноб Президент ҳозир телефонда гаплашяпти. Шунинг учун озроқ кутиб туришингизга тўғри келади”. Учрашувни кейинги кунга кўчиришни ўзим хоҳламадим, чунки кейин нима бўлади, билмасдим, кутишдан бошқа илож қолмаганди. Совуқ шамолда кутиб турмасдан бирор жойга кирсам бўладими, деган саволимга соқчилар бош чайқашди, холос.

      Шеварднадзенинг дала ҳовлисидаги ёпиқ дарвоза ортида бир ярим соат кутганим билан солиштирсак, амалдаги Президент эътиборлилиги ва куюнчаклиги билан эскисидан кескин ажралиб турарди. Ҳар иккиси билан суҳбатларимиз ҳам бошқача кечди.

      Ярим тундан

Скачать книгу