Скачать книгу

ўн икки миллиондан ортиқ4 Туркистон халқи ўз қонида ётган ва ҳеч қандай куч билан ўлдириб бўлмайдиган қудратини ва истеъдодини уйғотишни истайди! Туркистонда жадидлар бошчилигида катта бир уйғониш шамоли эсмоқда. Фитрат, Файзулла Хўжа, Чўлпон сингари туркий оламга танилиб улгурган улуғ йўлбошчилар пайдо бўлган. Улар миллатни маърифатли қилиш ва шу орқали келажакда мустақил давлат барпо этиш учун жонларини қил устига қўйиб, туну кун курашмоқдалар, ором нелигини унутганлар! Уларнинг умрлари узоқ бўлсин, шаҳид бўлганларни Аллоҳ раҳмат қилсин! Аммо билмаймизки, юртимиз осмонида кир ниятлар ила тўпланган қора булутлар халқимиз бошига мудроқлик ва қўрқоқлик ёмғирлари бўлиб ёғилмоқда. Бу бало ёмғирлари ҳамон кўзимизни очишга қўймайди. Бундан халос бўлишимиз учун, ота маконнинг озодлиги учун нима қилмоғимиз керак, нима? Берлинда таҳсил олаётган, халқнинг берган нонига яшаётган азиз тенгдош талабалар, бизнинг вазифамиз қандай?! Хўш, Ватанда кўпчилик очлик ва оддий касалликлардан ҳалок бўлаётган пайтда Оврўпада шунча олтин тангаларни сарф этиб нега ўқияпмиз? Нега, нега? Бунга ўзимизни арзитамизми?”

      “Жиннимисан?” – деб унинг қовундай бўртиб турган пешонасидан ушлайман. Кўзлари ғалати бўлиб, мени: “Телба” дея нари қочади.

      Мен радио эшитсам ҳам, шу мавзуга дуч келаман.

      Бошловчи об-ҳаво ҳақида ахборот беради: “Бугун 1923 йилнинг баҳори. Кун илиқ. Олмонияга юборилган талабалар миллатни озод ва ҳур қилиш учун таълим олишда давом этмоқда. Ҳаво ҳарорати…”

      Радиога сим қоқаман: “Адашмадингларми? Ҳозир 1922 йил эмас-ку! Юз йил олдинги ҳаво тафтини башорат қилдингиз…”

      “Кўпроқ ичиб юбордингизми, ҳурматли тингловчи! Ухланг оёқни кўтариб.”

      Мен институтга олди-қочди дарсларга қарши ултиматум эълон қилдим. Ҳеч ўзгариш бўлмади, сўнг бормай қўйдим.

      Улуғ Курсдош ҳамон мени қўллайди.

      У тирик, қўйнида эса ҳамон магистрантлар.

      Момомни ўлдирмаслик учунгина яна бир қиш институтни ташлаб кетмай турдим.

      Тарихни эшакқуртлар кемираётганини билиб-кўриб қандай чидаш мумкин? Бир гала профессорлар ўтмишнинг устига ким кўпроқ кул сепиш бўйича баҳслашиб ётишарди.

      Бобомнинг ўнг қўлини чайнашга ўтишган бўлса керак ҳозир у ярамас қуртлар!

      Бир куни оғзи қийшиқ эшакқурт кафедрада менга ташланиб қолди.

      – Аҳмоқ бўлма, бронза даври меники. Бу мавзуга умрим кетган, сенинг тишинг ўтмайди, бола! Ўзим ямламай, чайнамай ютиб оламан.

      – Қандай катталигини биласизми, домла? Ёрилиб ўласиз, ичингиз ўтиб қолмасин, профессор!

      – Ишинг бўлмасин! Меники дедимми, тамом! Бор, сен мустақилликни ғажи, ўша даврни ўрган. Гап уқмайдиган, итэмган авлод шаклланди-да!

      Мен унга тупураман, у ҳам! Мустақиллик ва бронза даврининг тупуклари бир нуқтада бирлашади. Ўша нуқтадан тарих тугул, ажириқ ҳам кўкармайди. Лекин биз шу ўтмишшунослар ёзганини ўқимоқдамиз!

      Бир гала қари эшакқуртлар институтдан ўрмалаб чиқиб кетаверарди:

      “Сенларни барибир мен ейман, итэмган авлод!”

      Ҳақиқатан минглаб йигит-қизлар ем

Скачать книгу


<p>4</p>

1920 йилдаги аҳоли сони назарда тутилмоқда.