Скачать книгу

канда қилмасди, ҳажга ҳам борган. Аммо муллаларни жини суймайди. У иқтисодиётнинг оғир аҳволидан тортиб, коррупциягача – ҳамма нарсада муллаларни айбларди. Суннатий оила – анъанадор оиладан бўлиш ёки ислом шартларига тўкис амал қилиш дегани мавжуд тузум тарафдорига айланиш дегани эмас эди. Масъуд давлат ва дин ўртасидаги бўлинишга ишонарди. У Олий раҳнамонинг мутлақ ҳокимиятини қўллаб-қувватламасди. Ислом инқилоби унинг кўп қўшниларига рўшнолик келтирган бўлса ҳам, Масъуднинг ҳаётида ўзгариш бўлмади. Фотима ошхонадан бақириб, муллалар айбсиз экани, ҳаммасига сиёсатчилар сабабчилигини айтди.

      – Биз ўша айёр тулки инглизлар сабабли мана шу аҳволга тушиб ўтирибмиз, – деди Аббос исмли маҳаллий баққол.

      “Инглизтон” шаънига доим ёмон гап айтиларди. Эронликлар британияликларни барча жиноятларда айбдор деб биларди. Масалан, эронликларнинг эътиборли бош вазири Мусаддиқнинг 1953 йили ҳокимиятдан ағдарилишида инглизларнинг қўли бор деб ҳисобланарди. Кенг тарқалган фаразларга кўра, Шоҳни ағдаришга Би-би-си радиоси ёрдам берган.

      – Уларнинг ҳеч бири тоза эмас, бари ичидан чириган. Аҳмадинажот эса уларнинг энг ёмони. У иқтисодни тушунмайди, бир кун бизни хароб қилади, – деди бозорчи Али.

      У бозорда электр маҳсулотлари билан савдо қилади. Гарчи ҳижоб ўраш ихтиёрий бўлиши керак деб ҳисобласа ҳам, хотини ва қизлари чодра ўрайди.

      – Аҳмадинажот шу пайтгача учраган раҳбарларнинг энг тузуги. Нефт нархи ошяпти, у дангал гапирадиган ва оддий одамлар нима хоҳлашини тушунадиган одам, – деди Ҳожи Оға. Ошхонадаги аёллар унинг гапини тасдиқлаб бақирди.

      Суҳбат ҳар доимги йўналишда давом этди, сиёсатдан иқтисодга, ундан эса шахсий муаммоларга. Сумайя онасига ўхшаб сиёсатга бефарқ эди, аммо улар Олий раҳнамо Али Хоменайини ўта ҳурмат қиларди. Олий раҳнамо нима деса, улар шунга амал қиларди. Баъзан уни телевизорда кўришса, унинг сўзларидан таъсирланиб, йиғлаб юборишарди. Олий раҳнамо авлиё эди; Худонинг вакили ва имомлар каби муқаддас эди. Унинг илоҳий танаси Аллоҳнинг иродасини ўзида мужассам этган. Сиёсатнинг чиркин дунёси ҳам уни айнитолмаган. Унинг ердаги ўрни пок: ислом қонунлари ва амалларини устувор қилиш. Олий раҳнамо ҳокимиятни Хумайнийдан қабул қилиб олган. Хумайний мамлакатни ахлоқий бузилишдан қўриган ва йўқсилларни сақлаб қолган. Бу икки қария Сумайянинг қаҳрамонлари – қиз уларни танқид қилишларига чидай олмас эди.

      Аёллар сиёсий муҳокамадан бошқа мавзуга ўтди. Чунки улар бошқа хонада ўтирган эди, қолаверса, ўзларининг бошқа айтар гаплари ҳам бор эди. Йигирма йиллик турмушдан сўнг Батул хоним эри билан ажрашибди. У маҳаллада ёши элликдан ошиб ажрашган биринчи аёл. Ажримнинг сабабини ҳеч ким билмайди, лекин жанжал бўлгани аниқ.

      – Сабаби нима? – деди Фотима. – Шунча йилдан кейин бу ишини тушунолмадим. Қандай қилиб болаларини кўзи қийди? Энди улар одамлар олдида уялиб яшайди.

      Батул хоним эридан ажрашишини, аслида, болалари сўраган. Улар гиёҳванд отанинг зулмидан

Скачать книгу