Скачать книгу

ва имомларга эътиқодини намойиш қилишга берилиб кетди: энг нуфузли шиа уламоси ва Муҳаммад пайғамбарнинг набираси Ҳусайннинг қабрини зиёрат қилиш учун икки марта жанубий Ироқдаги Карбалога сафар қилди. У ердан эса Нажафга бориб, Ҳусайнннг отаси Имом Алининг қабрини зиёрат қилди. Имом Али биринчи шиа имоми ва шиалар эътиқодига кўра Муҳаммад пайғамбарнинг муносиб вориси ҳисобланади. Бундан ташқари, Имом Алининг қизи, пайғамбарнинг набираси Зайнабнинг Суриядаги қабрини икки марта зиёрат қилишни ҳам унутмади.

      Ҳожи Оға аввал бу қадар художўй бўлмаган. Унинг бахтсизлигида Фотима ўзини айбларди: турмуш қургач у эридан асал ойида Эроннинг энг муқаддас шаҳри Машҳадга, Имом Ризо мақбарасига олиб боришини сўраган. Имом Ризо Эронда дафн этилган ягона шиа имоми эди. Айтишларича, у заҳарланган узумни еб вафот этган. Ҳожи Оға Фотиманинг бу гапига кўнмаган. Чунки унинг саёҳатга етарли пули йўқ эди ва бундай зиёратларни кераксиз ҳисобларди. У ўжар одам эди, бир гап айтса, тамом, қарорини ўзгартириб бўлмасди. Фотима қаттиқ хафа бўлганди, аммо янги эрининг жаҳлини чиқариб қўйишдан қўрққан. Шунинг учун бориб онасига йиғлаган, онаси эса отасига айтган. Отаси эса Ҳожи Оға билан гаплашиб қўйган. Қайнотасининг гапларини ерда қолдириб бўлмасди. Фотима сафарга чиқаётганидан шод эди. Эри қарорини ўзгартирганидан эмас, хотинига муҳаббатини шу йўл билан изҳор қилганидан. Аммо у ҳеч қачон Ҳожи Оға буни мажбурликдан қилганини билмаган.

      Машҳад ва дунёдаги энг гавжум мусулмон мақбараси ёш келин-куёвларга тўлиб ётган бўлса ҳам, Ҳожи Оға асал ойида у ерни зиёрат қилишни ўйлаб ҳам кўрмаган. Кўчалар афғон муҳожирлари, зиёратчилар, чайқовчилар, сайёҳлар, тиланчилар ва зарарли тутунга тўлган эди. Улкан мақбара эрта-ю кеч очиқ эди, тунда эса исломий Диснейленд каби ярқирарди.

      Ҳожи Оға ва Фотима тилла суви югуртирилган гумбаз, ярқироқ ойнали мозаикалар, кўк ва яшил кошинли нафис токчалар дунёсига қадам қўйди. Миноралар сояси ва олти қаватли қандил нури тушиб турган жойда уларнинг ҳиссиётлари жунбишга келди. Фотима Худога ва У берган барча неъматларга кучли муҳаббат туйди. Ёнида турган, у кўп ҳам билмайдиган, тўйдан олдин бир марта учрашган ва турмушга чиқишни асло хоҳламаган мана шу оғир-вазмин ва камгап одамни яхши кўриб кетди. Ҳожи Оға эса ўқимагани ва дангасалик қилгани учун афсусланди. Аммо ҳаммасидан ҳам Фотимага уйланишга рози бўлгани, энди умрининг охиригача зерикарли жинсий ҳаёт кечиришга мажбурлигидан пушаймон эди. Фотима ва Ҳожи Оға имомнинг жасади кўмилган ичкари хонага ўтди.

      Шиа мақбаралари доим ҳам хотиржам ўйлаб олиш ва сокинлик масканлари эмасди. Ҳар бир мақбара халифалар, шайхлар, уруш ва ўлимга йўл олган отлиқ жангчиларнинг сўнгги манзилини кўрсатардики, улар қотиллик, хоинлик ва қурбонликка қўйилган ёдгорлик ҳам эди. Фожиа учун йиғлаш керак. Яхши ҳамки эронликлар энг кўп йиғлайдиган халқ ҳисобланади. Биз қайғуни бошқалардан кўра кўпроқ юрагимизга яқин оламиз. Ўрни келганда қаттиқ уввос солиб, муҳаббат

Скачать книгу