Скачать книгу

ташлашга мажбур қилишди. Иккинчидан, ўтган йили бўйим яна ўн олти ярим сантиметрга чўзилганди. Мана шуларни деб мен деярли силга чалинаёзгандим ва шу ерга келиб, ўша лаънати тиббий назорату текширувлардан ўтишимга тўғри келганди. Аслини олганда, анча бардамман.

      Шундай қилиб, сал ўзимга келишим билан яна 204-йўналиш бўйлаб югуришга тушдим. Йўл музлаб қолганидан ўта сирпанчиқ эди, йиқилишимга бир баҳя қолди, жин урсин. Очиғи, нега югуриб кетаётганимни ўзим ҳам билмасдим. Назаримда, шунчаки югургим келганди. Йўлни кесиб ўтганимдан кейин ўзимни йўқ бўлиб кетаётгандек ҳис қилдим. Ўзи ўша кун бирам ғалати бўлдики, етмагандек изғирин совуқ, куннинг кўзи кўринай демасди. Одам ҳар гал йўлни кесиб ўтганида ўзини йўқ бўлиб қолаётгандек ҳис қилиши табиий эди.

      Қария Спенсернинг уйига етиб боришим билан эшик қўнғироғини тўхтамай чалаверибман. Совуқдан қотиб қолгандим-да ўзи ҳам. Совуқ қотган қулоқларим оғрир, бармоқларимни эса деярли қимирлата олмасдим. Қани, бўлақолсангиз-чи! Очинг эшикни, деб юборибман бор овозим билан. Ва ниҳоят Спенсер хоним эшикни очди. Уларнинг оқсочи бўлмагани учун эшикни ўзлари очишарди. Оқсочни ёллашга ҳам пул керак-да! Спенсерларнинг эса ақчаси кўп эмасди.

      – Ҳолден! – деди Спенсер хоним. – Сени кўрганимдан бирам хурсандманки! Келганинг соз бўлди-да. Қани, ичкари кирақол, азизим. Тоза совуқ егандирсан?

      У мени кўрганидан суюниб кетганди, чамамда. У мени хуш кўрарди. Ҳар ҳолда, менга шундай туюларди.

      Эшик очилиши билан ўқдай отилиб уйга кирдим.

      – Ўзингиз яхшимисиз, Спенсер хоним? – дедим зўрға. – Жаноб Спенсер тузукмилар?

      – Палтонгни менга берақол, азизим, – деди у. Ҳолаҳвол сўраганимни эшитмаган кўринади. Хонимнинг қулоғи оғирлашиб қолганди.

      У палтомни залдаги деворга ишланган шкафга илиб қўйди. Мен сочимни бармоқларим билан ортга тараб, тўғрилагандек бўлдим. Одатда сочимни калта қилиб олдириб юраман – уни тараб ўтиришимга ҳам ҳожат қолмайди.

      – Тузукмисиз, Спенсер хоним? – дедим яна эшитсин учун овозимни баландлатиб.

      – Тузукман, Ҳолден, – деди у жавобан ва шкафнинг эшигини ёпиб қўйди. – Ўзингда ишлар қалай?

      Овозидаги ачиниш оҳангидан қария Спенсер ҳайдалганимни унга айтганини билдим.

      – Ҳаммаси жойида, – дедим мен ҳам. – Жаноб Спенсернинг аҳволи қалай? Тумовдан соғайиб кетдими?

      – Тузалдими, дейсанми? Биласанми, Ҳолден, охирги пайтлар у ўзини шундай тутяптики, гўё бир… Ҳа майли, қўявер. Бор, у ўз хонасида, ёнига кирақол.

      2

      Хуллас, уларнинг хоналари алоҳида эди. Икковлари ҳам етмишни ёки ундан ҳам ортиқни уриб қўйганди. Бир оёғи гўрда бўлса ҳам, шубҳасиз, улар ҳаётдан завқланиб яшашни билишарди. Биламан, қулоққа ёқимсиз эшитилади, аммо мен ҳам ёмон маънода гапирмаяпман. Шунчаки, айтмоқчиманки, жаноб Спенсер ҳақида жуда кўп ўйлаб юборардим-да, агар сиз ҳам у ҳақида менчалик кўп ўйласангиз, нега у ҳамон яшаб юрганига бошингиз қотиши тайин. Гап шундаки,

Скачать книгу