ТОП просматриваемых книг сайта:
Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар. Хайриддинмурод Абулфайзов
Читать онлайн.Название Медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи: муаммо ва ечимлар
Год выпуска 0
isbn 9785005685735
Автор произведения Хайриддинмурод Абулфайзов
Жанр Прочая образовательная литература
Издательство Издательские решения
Айни карантин кунларида ахборот маконида газеталар нечоғлиқ замондан ортдалиги яққол намоён бўлмоқда. Кунига уч марта касалланганлар сони эълон қилиб турилди. Сайтлар ва каналлар рақамлар ва янгиликлар эълон қилингани заҳоти аҳолига етказмоқда. Ойда 4 марта чиқадиган газета нима қила оларди бу шароитда? Аслида кундалик газета ҳам эплай олмайдиган иш. Интернет аллақачон ҳар бир хонадонга кириб борган оммавий ахборот воситасига айланиб бўлган.
Мажбурий обунасига ҳам, яхши таҳлилий мақолалар ёритилаётганига қарамасдан кечикиб етказилаётганига ҳам кўниш мумкиндир. Лекин газеталарнинг оёғига тушов бўлаётган яна бир нарса – унинг ўқувчиларга етказилиши жуда катта муаммоларга сабаб бўлаётганидир. Чунки почта аввалгидек ишламаяпти.
Босма нашрларнинг энг асосий устунлиги, феномени унинг юқори даражада ишончлилиги бўлиб келмоқда. «Асрлар давомида мисқоллаб тўпланган ишонч, журналист томонидан ёзилган сўзнинг муҳаррир, мусаҳҳиҳлар томонидан ҳижжалаб текширилгани босма нашрларнинг ютуғидир. Ҳалигача блог соҳасида ишончнинг гигант етишмовчилиги кузатилмоқда»19.
Ахборот асрида яшаяпмиз. Ўлчовлар ўзгарган. Ҳозир ўзбекча битилган матнни хоҳ у кириллча, хоҳ лотинча имлода бўлсин, Google исталган тилга таржима қилмоқда. Яхшироқ нарса ёзиб, наинки Ўзбекистонни, балки дунёни забт этиш мумкин. Совет давридаги 100—200 минглаб тиражлар тушга кириб чиқади ҳануз. Ҳалигача «Ўзбекистон адабиёти ва санъати”нинг миллионлаб тиражи ҳақида гапириб юрадиганлар бор (бунда газеталар дотация билан чиққани, эвазига йиллик обуна пули арзимас мири бўлгани, муқобил танлов йўқ бўлганини ҳеч ким гапирмайди).
Амалиётчи мутахассис Шуҳрат Шокиржонов таъкидлаганидек, газета молиявий жиҳатдан мустақил бўлиши керак. Ана шунда маҳаллий раҳбарлар билан тузилган пинҳона келишувлар ўз-ўзидан парчаланади. Таҳририят бировнинг қўлига қараб қолмасдан чинакам мустақил ОАВга айланади. Бинобарин, айрим муттаҳам раҳбарлар ўзларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатларини қўрқиброқ амалга оширади. Тикланаётган тўртинчи ҳокимият янада мустаҳкамланади. Таҳририят ҳам халқ ишончини қозониб, мухлислар ҳам орттиради.20
Давлат улуши мавжуд газета таҳририятлари сотувга қўйилган. Ҳозир, айниқса, туманларда кимнингдир бу маҳаллий нашрларни харид қилиши саволли ҳолат.
Босма нашрлар ва интернет қарама-қаршилиги бўйича ҳолат бизда худди шундай. Босма нашрлар ўзига хос тарзда қадрият сифатида намоён қилинмоқда. Ҳозир босма нашрларга келган кўргуликларнинг бошида халқнинг ишончи йўқотилгани турибди. Ишончни қозониш учун танланган восита (обунага мажбурлаш ва эвазига кечикиб борадиган қоғоз) ўзини мутлақо оқламайди. Хуллас, изланиш, изланиш ва яна изланиш керак. Журналистлар ўз касбий маҳоратини ошириши лозим. Улар индивидуаллашуви зарур. Энг аввало, ўзининг ҳуқуқий билимини ошириши керак. Замонавий журналист фақат ёзарман
19
Полесков К. К. Перспективы газеты в ХХI веке // Четыре века газеты. Будет ли пятый. М.: Ф-т журналистики МГУ, 2010.
20
https://kun.uz/news/2020/04/28/kelajagi-savol-ostida-qolgan-bosma-nashrlar-ular-yashab-qolish-uchun-nimalarni-ozgartirishi-kerak?ysclid=l6qr9q05uz233414991