Скачать книгу

нарса нима? 1970-йилларнинг охирида америкалик тадқиқотчи Д. Смайт биринчилардан бўлиб аудитория оммавий ахборот воситаларининг товари эканини эълон қилди. Унинг фикрича, медиакомпаниялар аудиторияни шакллантиришда лойиҳалаш ва реклама берувчиларни назарда тутади. Бу борада оммавий ахборот воситаларининг мазмуни аудиторияни жалб қилишнинг бир усулига айланади. Шунинг учун аудиторияни яратиш ишлари оммавий ахборот воситаларининг асосий вазифасидир. Бироқ бу қараш замонавий ахборот маконига мос келмайди. Бугун ахборот (ва унинг турли шакллари) ишлаб чиқарилаётган, қиймат туғдираётган товардир. У орқали инсонларнинг диққат-эътибори учун курашилади.

      Медианинг тижорийлашуви газеталар таҳририяти фаолиятига товар айланмаси, харажатлар, рентабеллик каби тушунчаларни киритади. Таҳририятларнинг иқтисодий мақсадларини қуйидаги график шаклида ифодалаш мумкин14:

      Таҳририятнинг тижорий мақсадларини амалга ошириш қуйидаги омилларга боғлиқ:

      1. Табиий ресурс, хомашё. Булар газета чиқариш учун зарур қоғоз, электр энергияси, ёнилғи, сув, бўёқ ва ҳоказо. Айнан шу омил газеталар таҳририятининг асосий харажатларини ташкил этади, бюджет сарфини оширади, фойдани камайтиради.

      2. Инсон меҳнати ресурси. Газетачилик саноатида маҳсулот сифати бошқа соҳаларга солиштирганда янада муҳим ҳисобланади. Бу интеллекти юқори, профессионал кадрларни ишга жалб этишни, уларга юқори ҳақ тўлашни тақозо этади. Журналист имижи газетанинг ҳам оммабоплигини белгилаб беради, фойда келтиради. Медиамаҳсулотнинг сифатсиз тайёрланиши молиявий натижадорликни тушириб юборади.

      3. Тадбиркорлик қобилияти. Маъмурий бошқарувнинг молиявий-иқтисодий жиҳатдан тўғри олиб борилиши муҳим аҳамиятга эга. Таҳририят раҳбари нашрни етакчилар қаторига олиб чиққанига оид амалиётдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

      4. Таҳририятнинг асосий капитали. Бунга бино, босмахона, моддий-техник базани киритиш мумкин. Таҳририятнинг бойлиги ишлаб чиқариш қувватини оширишга хизмат қилади.

      5. Фан, техника, менежментда ўсиш. Бу ахборий маҳсулот ва товарлар бозорида ўз ўрнига эга бўлиш, рақобатбардошликни таъминлаш, фойда олишда муҳим ўрин тутади.

      6. Оммавий эҳтиёж. Газетачилик саноати ёки бизнесида ҳал қилувчи омил. Агар омма маънавий жиҳатдан газета ўқишга эҳтиёж сезмаса, газеталарнинг уриниши бесамар кетиши мумкин.

      Таҳририятнинг чиқимлари:

      Тижорийлашув асослари, унинг модели ва кўринишлари, амалга ошиш шакллари тўғрисида кўплаб илмий изланишлар олиб бориш мумкин. Аммо бизнинг олдимиздаги асосий масала медиаконвергенция шароитида газеталар таҳририятининг иқтисодий-молиявий аҳволи, муаммоларни ўрганиш, таҳририятларнинг иқтисодий-молиявий тараққиёт хусусиятларини тадқиқ этиш, тижорийлашув ҳодисасини замонавий матбуот мисолида кўриб чиқишдир.

      Бугун

Скачать книгу


<p>14</p>

Киверин В. И. Экономика редакции газеты. Учебное издание. М.: Аспект Пресс, 2002. http://evartist.narod.ru/text6/11.htm