Аннотация

Таниқли адиб ва публицист Хайриддин Султоннинг «Ҳақиқат жамоли» деб номланган ушбу китобига унинг қирқ йиллик ижодий фаолияти давомида ёзилган юзлаб мақола, бадиа ва суҳбатларидан ўттиз битта намуна танлаб олинган. Турли мавзу ва жанрларга, муҳим ижтимоий ва ижодий жараёнларга бағишланган мазкур публицистик асарларни фаол гражданлик позицияси, адабиёт дарди, маънавий бедорлик туйғуси бирлаштириб туради.

Аннотация

Баҳодир Қобулнинг асарларидаги қаҳрамонларнинг «нафас олишидан кўз қарашигача» табиий: битта сўз, битта ҳарф, битта товуш ҳам бегона эмас. Ўқиш вақтида китобни «ичига кириб кетасиз»: гўё ўша одамлар билан Жаркўчада югурасиз, Эна билан гурунглашасиз, Мардон тентак билан “айтишасиз” – уришасиз. Ҳатто беихтиёр “бу Сариқ бола бунчалар шум-а”, деб ҳайратланасиз. Тоза, соф ўзбекча суҳбатлар, маталлар, афсона ва ҳақиқатларнинг бир-бирига қўшилиб ғаройиб мўъжизага айланганини сезмай ҳам қоласиз. Энанинг нафасини, маталларини, дуоларини соғинганлар, Сизни – “Отачироқ” тўплами олис-олисларда қолиб кетган Болалик билан яна учраштиришига ишонамиз. Болалигингиз ўтган кўчалар, қадим ва улуғ тилимизнинг ҳайбати, қудрати, таровати, беғуборлигини, жон билан бирлигини ҳис этишга марҳамат.

Аннотация

Аннотация

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, адабиётшунос олим, ёзувчи Олим Тошбоев Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев ҳаёти ва ижодига бағишланган “Абадий замондош” китоби ҳамда “Ултонтоз” романи билан адабиёт ихлосмандлари эътиборига сазовор бўлди. Қўлингизда турган ушбу китоб адибнинг навбатдаги туҳфасидир. Тўпламда ижодкорнинг сўнгги йилларда республика матбуотида эълон қилинган адабий-илмий, ижтимоий мавзулардаги мақолалари ўрин олган.

Аннотация

Таниқли олим Маҳмуд Назаров узоқ йиллар Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ижоди юзасидан тадқиқотлар олиб борган адабиётшунослардан биридир. Унинг илмий кузатишлари теранлиги, мулоҳазаларга бойлиги билан ажралиб туради. Олим шоир назмидаги нозик жиҳатларни, фавқулодда бадиий кашфиётларни моҳирона таҳлил қилиб беради. Унинг содда ва равон битиклари муҳтарам ўқувчиларимизга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Аннотация

Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ барча соҳа ва тармоқлар қатори адабиёт, санъат, маданият равнақини янги босқичга кўтаришга давлат миқёсида назаркардалик кўрсатилмоқда. Рисолада Юртбошимизнинг залворли адабий-маърифий-ахлоқий ғояларига таяниб муҳокама-мулоҳазалар юритилади. Қарорлари, маъруза ва суҳбатларида, табрик сўзларида белгилаб берилган вазифа-кўрсатмаларнинг, оламгир тафаккур маданиятининг ижтимоий-фалсафий-эстетик аҳамиятини ёритишга ҳаракат қилинади.

Аннотация

Атоқли адиб Неъмат Арслон адабиётимизда ўз сўзига, ўз ўрнига эга ижодкорлардан биридир. Ушбу тўпламдан ёзувчининг қатор сара ҳикоялари жой олди. Улар бадиий пухталиги, мазмунан теранлиги билан ажралиб туради. Адибнинг ўзига хос фалсафаси, тиниқ, жонли тасвирлари ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди.

Аннотация

Жадид даври адабиёти ўзбек адабиёти тарихининг энг муҳим ва ўзига хос босқичларидан ҳисобланади. Мана шу давр намояндалари орасида Тавалло (Тўлаган Хўжамёров)нинг ўрни алоҳида. У том маънода эрк учун интилган, миллатдошларини бу ёруғ йўлга чақирган, алалоқибат зўравонлик қурбони бўлганларнинг бири эди. Ушбу китобдан Таваллонинг ғазаллари, мухаммас, мусаддас, мураббаълари, ҳажвий мақолалари, фельетонлари ўрин олган.

Аннотация

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг “Маъсума” романи тарихимизнинг “жадидлик” деб аталган энг мураккаб даври, ватанпарвар ота-боболаримизнинг юрт озодлиги ва халқ ҳуррияти йўлидаги фидойилиги, мамлакат равнақи йўлида амалга оширган ибратли ишлари ҳамда биринчи ўзбек актрисаси Маъсума Қориеванинг фожиали тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Ушбу асарни юртимиз тарихидаги қора кунларнинг замонавий талқини, миллий театримизнинг бадиий тарихи деб атаса бўлади. Асарга Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид сўзбоши ёзган. Тўпламдан ёзувчининг кейинги йилларда ёзилган ҳикоялари ҳам ўрин олган.

Аннотация

Ғазаллар таржимаси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Халқаро алоқалар ва таржима бўлими кенгайтирилган йиғилишида муҳокамадан ўтган ва нашрга тавсия этилган. Die Texte der Ghasale und deren Nachdichtung wurde von der Abteilung für literarische Beziehungen und Übersetzung des Usbekischen Schriftstellerverbands zum Druck empfohlen.