Аннотация

Умр – оқар дарё. Шовуллаб оқаверади. Истеъдодли шоира Шарифа Салимованинг қўлингизда турган ушбу китоби унинг ижод гулшанидан саралаб олинган гулдаста, умр уммонидан териб олинган гавҳарлардир. Мунаққид таъкидлаганидек, “шоира дилида кечаётган нафис туйғуларни образлар, мажозлар тилида моҳирона жилолантириб, ўқувчини ўз асирига айлантиради”. Она Ватан, мангу навқирон ишқ сувратлари, асрлар замзамасида тобора сайқалланиб, халқимиз томирларида қондек оқаётган ўзлик, миллийлик, мангу хотиралар ўзига хос шеърий жозиба касб этиб, ўқувчи қалбига кириб боради. Китобдан жой олган достонлар эса олис тарихимиз билан рўбарў бўлиш учун яна бир адабий имкониятдир. Ўйлаймизки, ушбу сайланма сизга манзур бўлади.

Аннотация

Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг шу кунгача ўттизга яқин шеърий китоблари нашр этилган. “Айт, энди юрагим”, “Биз нечун учрашдик” (1991), “Муҳаббат шеваси” (1995), “Оқиб кетган армонлар” (1996), “Бармоқлар бодаси” (1998), “Ҳақни таниб” (1999), “Юз тўртлик” (2001), “Отамнинг ўкинчи” (2002), “Сайланма” (2002), “Огоҳ бўл, дунё” (2005), “Уч достон” (2006), “Мендан мени сўрама” (2007), икки жилдлик “Сайланма” (2008), “Шеърий ҳикматлар” (2012), “Бедорларга беринг дунёни” (2012), “Янги Тошкентнома” (2012), “Аҳли муҳаббат, қайдасиз” (2014), “Ватан не деб сўрганларга” (2014), “Армон туни” (2017), “Янги шеърлар” (2018), “Мен офтобга алишмаган аёллар” (2021), “Сўз саодати” (2021), “Яхшиликка келганман” (2021), “Янгиланаётган Ўзбекистон” (2018), “Европа саёҳати: ҳайрат ва шукроналик” (2018), “Уйғоқ дил” (2019) каби китоблар халқимизнинг маънавий хазинасига айланган. Шоирнинг жуда кўп дилбар ва оҳанрабо шеърлари халқ артистлари, истеъдодли хонандалар томонидан қўшиқ қилиб ижро этилмоқда. Маҳмуд Тоир таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан тайёрланган, ҳажми ва маъно кўлами йирик ушбу “Танланган асарлар”га шоирнинг шу кунгача чоп этилган барча китобларидан ҳамда ҳали эълон қилинмаган янги қўлёзмаларидан шеърлар ва достонлар саралаб олинди. “Танланган асарлар” номли янги китобнинг мундарижаси хронологик тарзда, яъни йиллар кетма-кетлигига қараб эмас, мавзулар хилма-хиллиги, долзарблиги, фалсафаси ва бадиий мазмунига кўра, бўлимларга ажратилиб тузилди. Бу шоирнинг бадиий-эстетик олами, бадиий маҳорати шакл ва мазмун жиҳатидан нақадар кенг ва ранг-баранг эканини намоён этади. Қисқаси, мазкур қалингина жамланма шоирнинг баракали шеърияти хусусида теран тасаввур ҳосил қилишингизга кўмаклашади. Элимизнинг ардоқли шоири Маҳмуд Тоирнинг янги китоби барчамизга муборак бўлсин.

Аннотация

Президентимиз ташаббуси билан Адиблар хиёбонида ўзбек адабиётининг улуғ сиймолари қаторида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсуповга ҳам муҳташам ҳайкал ўрнатилди. Тошкент кимё-технология институти Ибройим Юсупов ҳаёти ва ижодини ўрганиш, тарғиб этиш, шоир ҳайкали пойида мунтазам равишда мушоира ва адабий кечалар ўтказишга масъул этиб белгиланди. Қазилма бойликлар ва олтин конларини кашф этувчи мутахассислар Ибройим Юсупов ижодиёти конидан ҳам жуда кўп бебаҳо бойликларни топишига ишонамиз. Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Шарап Уснатдинов “Ибройим Юсупов” роман-эссеси улуғ шоир ҳаёти ва ижодини янада чуқур ўрганишда адабиётшунос олимлар ва тадқиқотчи ёшларга муҳим манба сифатида асқатади. Бадиий асар сифатида эса, кенг китобхонлар оммасини улуғ шоирнинг шахсий ҳаёти, муҳаббати, орзу-умидлари, дарду армонлари, энг муҳими, бетакрор шеърияти билан яқиндан таништиради. Ибройим Юсупов тимсолида қорақалпоқ халқининг тақдири, ўтган асрнинг 50-йилларидан то бугунги кунгача бўлган ижтимоий турмуши, бошидан ўтган синовли кунлар, бахтли келажакка интилиши жонли ва ҳаётий воқеалар орқали тасвирланади.

Аннотация

Юртимиз ўз эркини қўлига олгач Алишер Навоийнинг тўлиқ ва тўғри таржимаи ҳолини тиклашга эҳтиёж бўлиб буюк шоир ва давлат арбоби ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ илк қўлёзма манбалар қайта кўриб чиқилди. Уларни қиёсий-типологик, текстологик таҳлилдан ўтказиш орқали ХХ асргача бўлган даврда яратилган маълумотларнинг илк манбалардан фарқланиш даражаси аниқланди. Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятининг баъзи номаълум томонлари ойдинлаштирилди. Шу жараёнда бир қанча янги ахборотлар қўлга киритилиб, шоир ҳаёти тафсилотларини тўлиқ тасаввур қилиш имконияти яратилди. Ушбу китобда муаллифнинг шу йўналишда олиб борган узоқ йиллик изланиш ва тадқиқотларининг натижалари қисқа ва хронологик кетма-кетликда келтирилган.

Аннотация

«Ҳазрат Алишер Навоий – наинки ўрта асрда яшаб ўтган бир мутафаккир, аксинча, у ҳар бир давр учун замон кишиси. У бизнинг донишманд замондошимиздир. Улуғ бобомиз асарларини неча юз йиллар давомида тушуниб ўқиган ва бугун ҳам англаб ўқиётган инсонлар ўз юракларини оғритиб қийнаётган саволларга, ўз замонасига оид барча маънавий ва руҳий муаммоларга жавоб топа олади. Шу маънода, ҳаётда ҳидоят қидирган одам уни ҳазрат Навоийдан сўраса, шак-шубҳасиз, топқусидир. Бани башар то ҳазрат Навоийга ошно экан, карвони адашмас. Инсонлар бу беназир зотнинг завол билмас сўзларига қулоқ тутар экан, бу карвон хавфу хатардан холидир. «Алишер Навоий» – аввало, Яратган Парвардигор ва унинг ижоди бўлмиш инсон зотига, инсон даҳосига улкан муҳаббат, чексиз ихлос, завқу шавқ билан дунёга келган асар, десак янглишмаган бўламиз».

Аннотация

Книга «Ветер моего края» подготовлена в связи с широким празднованием в нашей стране 80-летия со дня рождения Героя Узбекистана, Народного поэта Узбекистана Абдуллы Арипова. Издание включает избранные сочинения поэта в переводах на русский язык в жанрах лирической и эпической поэзии, а также его драматические произведения. Издание позволяет оценить идейно-тематическое богатство творений узбекского мастера, отразившего сложные духовные и общественно-политические процессы второй половины минувшего – начала сегодняшнего столетия, а также стилистические черты его неповторимой поэзии.

Аннотация

Данная книга опубликована в связи замечательной датой в истории нашей страны и ее культуры – 580-летием со дня рождения видающегося поэта, мыслителя и государственного деятеля Алишера Навои. Публикация основана на издании 2016 года «Алишер Навои. Сокровищница мыслей» под редакцией К.И. Панченко с дополнением новыми материалами. Книга позволяет познакомиться с произведениями выдающегося мастера слова в разных литературных жанрах. Тексты Навои представлены в переводах известных мастеров переводческого искусства, а также работах переводчиков нового времени. Книга адресована самому широкому кругу читателей, желающих глубже постичь творческое наследие великого поэта.