ТОП просматриваемых книг сайта:
SHARQ
Все книги издательства SHARQАннотация
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг бу китоби аввалги маърифий асарларидан фарқ қилади. Олдинги китобларда ёзувчи оила муаммоларига доир масалаларни ўрганиб, ўтмиш ҳикматлари асосида таҳлил этиб, хулоса чи қаришга интилган бўлса, бу сафар барча масалаларга аввал қайноталарнинг, сўнг қайноналарнинг, кейин келинпошшаларнинг ва куёвтўраларнинг эъти борларини тортади ва хулоса чиқариш масъулиятини улар зиммасига юклай ди. Шу билан бирга китобнинг иккинчи қисмида севги ва оила мавзуида нодир асарлардан намуналар ҳавола этилади.
Аннотация
Ёзувчи Эркин Маликнинг ушбу китоби “бир куни Зулфия опа…” деб номланади. Атоқли ижодкорлар ҳақида бу мавзуда асарлар етарли. Шу сабабдан бу ҳам сўраб, эшитиб, ўқиб жамланган хотира китобларидан биридир-да, деган фикрга борганлар адашишади. Чунки, бу китоб улардан бутунлай фарқ қилади. Фарқи шундаки, муаллиф қоғозга туширган ҳаётий лавҳаларда ўзи бевосита иштирок этган, гувоҳи бўлган. Китобнинг қиммати ҳам ана шунда
Аннотация
Ишингиз юришиб, бу китобга бир дуч келиб қолган экансиз, ҳеч иккиланиб ўтирмасдан, бирйўла кўпроқ сотиб олаверинг. Уни кулгисевар дўстларингизга совға қилсангиз, кейинчалик Сиз дан жуда-жуда миннатдор бўлиб юришларига асло шубҳа йўқ. Бинобарин, чапаниларнинг чапаниси сифатида донг таратган Гул мат Шоший ҳангомалари илгари тўрт марта кетма-кет нашр этилишига қарамай, тезда қўлма-қўл бўлди-кетди. Шеърларда XIX аср охирлари XX аср бошларидаги муҳит ва воқеалар яққол акс этиб туради, руҳи ва тили ҳам ўша даврга хосдир. Бу тўпламга Гулматнинг невараси бўлмиш Кулкул афанди ғазаллари ҳам киритилди. Ўқиб кўриб, неваранинг бободан унчалик қолишадиган ери йўқлигига амин бўласиз. Янгилари қўшиб тўлдирилган бир китоб кулгини ўқиб, бир қоп семириб юраверинг.
Аннотация
Тонг ва шом оралиғида Инсон шунчаки кун кечириб гина қолмайди, балки олдиндаги ҳаёти сари муҳим бир қадамни қўяди. Ҳаёт нима? Аҳли донишлар таъбирича, ҳаёт ҳар куни нигоҳимиз тушадиган бутун бир борлиқдир. Инсон қўли билан яра тилган мўъжизалар бу борлиқни янада безайди, унга турфа ранг, теран мазмун, ўзгача чирой ва жозиба бахш этади. Тириклик дунёсида бор эканмиз, ниятлар эзгу, мақ садлар улкан, эртанги кунларимиз сари қўйилажак қада мимиз залворли бўлсайди, дейман. Ўзгалар учун фақат яхшилик қилмоқликка чоғланиб яшасак, қалбимизнинг ич-ичлари ёришади, ўзимизни бахтли ҳис этамиз. Зеро, орамизда бундай бахтли кишилар жуда кўп.