ТОП просматриваемых книг сайта:
АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма. Ибадулла Самандарович Байджанов
Читать онлайн.Название АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма
Год выпуска 0
isbn 9785449685995
Автор произведения Ибадулла Самандарович Байджанов
Жанр Прочая образовательная литература
Издательство Издательские решения
Минтақавий етакчи лойиҳа қидирув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган аҳоли пунктларининг бош режалари фақат тегишли равишда «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» ДУК ва «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУКнинг бош лойиҳа қидирув ташкилотлари билан келишилгандан кейин тасдиқланади.
Қарорнинг 7 бандида қуйидагилар баён қилинган:
Ўз. Рес. Дав. Архитектура ва қурилиш қўмитаси 2а иловага мувофиқ 2018—2022 йилларда республика шаҳарлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш дастури ва 2б иловага мувофиқ 2018—2022 йилларда республика шаҳар поселкаларининг бош режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш дастури доирасида шаҳарлар ва шаҳар поселкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш буйича потенциал лойиҳа-қидирув ташкилотлари 2018 йил феврал ойи мобайнида белгиланишини, шунингдек, келгуси йилларда кўрсатиб ўтилган дастурларнинг параметрларини тайёрлаш.
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК, «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ, «ЎзГАШКЛИТИ» ДУК ва минтақавий етакчи лойиҳа қидирув ташкилотлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларда назарда тутилган муддатларда шаҳарлар ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари ҳамда қишлоқ (овул) фуқоралар йиғинлари худудларини архитектура режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқилишини таъминлаш.
Юқоридаги баён қилинган қарорда қишлоқ ва посёлкаларимизнинг келгусидаги бош режаларининг жамиятимизнинг ривожланиб боришини эътиборга олиб, келгуси лойиҳаларимизни яратишда ёш мутахассислар шаҳарсозлик архитекторларини тайёрлашга янгича ёндашувни талаб этади.
Уларни шаҳарсозлик буйича барча ютуқ ва камчиликларни ўзида мужассам этган бой тажрибасидан келиб чиқувчи малакавий кўникма ва маҳоратлари бозор иқтисодиёти шароитида ривожланаётган Ўзбекистоннинг янги шаҳарсозлик стратегиясини хаётга тадбиқ этувчи мезондир.
«2017—2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»
Кейинги йилларда республикада қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини яхшилаш, намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисининг ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш, қишлоқда муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини, ижтимоий инфратузилма объектларини жадал ривожлантириш бўйича кўламли ишлар амалга оширилди. Фақат 2009—2016 йилларда қишлоқ жойларда 1308 турар жой массивида умумий майдони 9 миллион 573 минг квадрат метр бўлган 69 557 та шинам уй-жой қурилди. Қишлоқлардаги 83,5 мингдан ортиқ оиланинг яшаш шароити яхшиланди.
Шу билан бирга, ўрганиш якунлари аҳолининг реал эҳтиёжларини ва харид қобилиятини, шунингдек миллий менталитетни ва қишлоқ жойларда яшаш шароитларини тўлиқ ҳисобга олувчи қурилишнинг юқори самарадорлигини