Скачать книгу

борилди. Хива хонлигига асос солиниши, шу даврлардаги ижтимоий, иқтисодий вазиятлар, Хива хонлиги давлатчилигидаги бошқарув тизими, давлат хужжатлари, шу жумладан чет элларда Хива хонлигига оид архив хужжатлари, илмий мерос чуқур ўрганилмоқда. «Биология муаммолари» бўлимида эса «Хоразм воҳаси тупроқ-иқлим шароитида истиқболли, серҳосил, касалликларга ва зараркунандаларга чидамли ўсимликлар навларини ўрганиш ва яратиш», «Хоразм вилояти шароитида асосий оралиқ, такрорий экинлар парвариши самарали технологиясини жорий қилиш», «Маккажўхори уруғчилиги тизимини барпо қилиш», «Қуйи Амударё минтақаси тупроқларининг сув-туз режимини яхшилайдиган коллектор- заҳкаш тизимларининг иш режимини бошқариш усулларини ишлаб чиқиш» каби муҳим мавзуларда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Академияда фанга нобюджет маблағларни кенг жалб қилиш, хорижий илмий марказларнинг фаолиятидан кенг фойдаланиш ва хўжа- лик шартномалари асосида бажариладиган ишларга эътибор кучайти- рилмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида олимларимизнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ўқув дастурлари, қўлланмалар яратишда олий ва ўрта таълим тизими билан самарали ҳамкорлик қилинмоқда. Академия қошида хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи «Доривор ўсимликлар боғи» ва «Планта» илмий ишлаб чиқариш маркази мавжуд. 26 илмий ходим, шу жумладан 5 фан доктори, 9 фан номзодлари муҳим мавзуларда илмий тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар.

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм Маъмун Академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида» қабул қилган қарори бутун элдошларимиз томонидан илиқ кутиб олинди. Шу асосда алоҳида тадбирлар, режалар белгилаб олинган эди. Уларни амалга ошириш тезкорлик, изчиллик, уюшқоқлик ва энг асосийси юқори сифат, юксак дид билан олиб борилди. Урганч аэропортидан то Хивага келгунча катта магистрал йўл таъмирланди. Хоразм Маъмун Академияси биносининг ичкариси ва ташқариси ҳам дунё андозалари асосида тўла таъмирланди. Янги жиҳозлар, ускуналар, ўқув қўлланмалари, кўргазма- ли воситалар келтирилди. Энг замонавий компьютерлар олимлар, тадқиқотчилар хизматида. Республикадаги ва академиянинг ўзидаги нашриётларда юбилейга бағишланган китоблар, буклетлар, плакатлар чоп этилди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Урганч Давлат Дорил- фунуни, Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи, Хива педагогик касб- ҳунар коллежи ҳамда ЮНЕСКО халқаро жамияти билан ҳамкорликда қатор илмий анжуманлар ўтказилди. Дунёнинг 20 дан ортиқ кутубхоналари ва музейларида мавжуд Академия ҳаётига оид хужжатлардан нусхалар олинди.

      Кенг миқёсда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, бунёд- корлик ишлари олиб борилди. Академия биноси билан ёнма-ён аллома- лар ҳиёбони, амфитеатр барпо этилмоқда. Боғ, гулзорлар яратилди. Фавворалар ўрнатилди. Чиройли панноларда Республикамизнинг мустақиллик йилларидаги ютуқлари, Ўзбекистонимизнинг жаҳонаро нуфузи намоён бўлиб турибди.

      Хоразм

Скачать книгу