Скачать книгу

у нималарни ҳикоя қиляпти? – салобат билан сўрарди Портос.

      – У Брюсселда Рошфор билан, бу кардиналнинг энг содиқ хизматкори билан учрашиб қолганини ҳикоя қиляпти. Рошфор капутсин либосида эди ва шундай ниқобдан фойдаланиб, бу лаънати Рошфор жаноб де Легани бориб турган лавангдек лақиллатиб кетган.

      – Бориб турган лавангдек, – такрорлади Портос. – Бироқ бу рост гапмикан?

      – Мен бу ҳақда Арамисдан эшитдим, – маълум қилди мушкетёр.

      – Чиндан-а?

      – Ахир сизга бу жуда яхши маълум-ку, Портос, – деди Арамис. – Мен бу ҳақда сизга кеча ҳикоя қилгандим. Бунга қайтиб ўтиришнинг ҳожати йўқ.

      – «Қайтиб ўтиришнинг ҳожати йўқ!» – хитоб қилди Портос. – Сиз шундай ўйлайсизми? «Қайтиб ўтиришнинг ҳожати йўқ!» Азбаройи шифо, сиз қандай тез ҳал қиласиз-а!.. Қандай! Кардинал дворян кишини пойлайди, у сотқин, қароқчи, осилиши лозим одам ёрдамида унинг мактубларини ўғирлайди ва ҳамон ўша жосусдан фойдаланиб, шу мактублар асосида, гўё Шале қиролни ўлдириб, герсог Орлеанскийни қироличага уйлантирмоқчи бўлган, деган бемаъни баҳона билан Шалени қатл қилишга эришади! Ҳеч ким бу жумбоқнинг калитини тополмаётган эди. Сиз, ҳаммани мамнун қилиб, буни бизга кеча маълум қиласиз-да, биз ҳали, ҳатто, ҳушимизга келмасимиздан бугун: «Бунга қайтиб ўтиришнинг ҳожати йўқ!» деб эълон қиласиз.

      – Хўш, шунчалик хоҳласангиз, қайта қолайлик, – тоқат билан рози бўлди Арамис.

      – Мен жаноб де Шаленинг отбоқари бўлганимда борми, – хитоб қилди Портос. – Бу Рошфорнинг адабини бериб қўярдим.

      – «Қизил герсог» эса сизнинг адабингизни бериб қўярди, – деб қўйди Арамис хотиржамгина.

      – «Қизил герсог…» жуда соз, жуда соз! «Қизил герсог!..» – чапак чалиб маъқуллаб, бошини сарак-сарак қилиб, қичқириб юборди Портос. – «Қизил герсог» – бу жуда зўр. Мен бу аскияни тарқатишга ҳаракат қиламан, хотиржам бўлинг. Зап аскиячи-да, бу Арамис!.. Ўз истеъдодингизга эргашолмаганингиз роса ачинарли-да, азизим! Сиздан қандай дилбар аббат23 чиққан бўларди-я!

      – О, бу вақтинча хаёл, холос. – деб қўйди Арамис. – Бир кунмас бир кун мен, барибир, аббат бўламан. Шунга кўзим етиб, ақоидни ўрганишни давом эттираётганимни сиз биласиз-ку, ахир, Портос.

      – У ниятига етади, – деди Портос. – Эртами-кечми, лекин, етади.

      – Эрта денг, – жавоб берди Арамис.

      – У фақат бир нарсани – жовонида мушкетёрлик либосининг орқасида осиғлиқ турган жуббани яна кийишни кутаяпти! – хитоб қилди мушкетёрларнинг бири.

      – У нимани кутаяпти ўзи? – сўради бошқаси.

      – Қиролича мамлакатга меросхўр ато қилишини.

      – Жаноблар, бу хусусда ҳазил қилишнинг кераги йўқ, – деб қўйди Портос. – Қиролича, худога шукур, ҳали шундай ёшдаки, бу имкон хорижида эмас.

      – Лорд Бэкингем24 Францияда дейишади! – бу гўё беғараз сўзларга ғалати икки тус бергувчи қув кулги билан хитоб қилди Арамис.

      – Арамис, дўстим, бу гал сиз ноҳақсиз, – унинг сўзини бўлди Портос, – аскияга майлингиз сизни маълум

Скачать книгу


<p>23</p>

Аббат – руҳоний.

<p>24</p>

Бэкингем Джордж Виллерс, лорд (1592-1628) – инглиз сиёсий арбоби, қироллардан Яков I ва Карл I арзандаси.