Скачать книгу

товуш олисдаги момақалдироқнинг акс-садосидек ўчди; биллур қўнғироқчалар кескин уйғунсизликда узилди. Ҳаммаёқ сукутга чўмди ва Ансельм уч илонча ялтираб ва товланиб, майса устидан оқим томон сирпанганлигини илғади; улар шитирлаб ва шалдираб Эльбага ташланишди ва улар ғойиб бўлган тўлқин устида яшил шуъла тарстурс этганча кўтарилди, шаҳар йўналишида ёй ясади ва сочилиб кетди.

      ИККИНЧИ ВИГИЛИЯ

Талаба Ансельм қандай қилиб маст ва жазаваси тутгандек қабул қилинди. – Эльба бўйлаб сайр. – Капельмейстер 20 Граун 21 – нинг ўйноқи арияси. – Конрадининг ошқозон ликери ва бронзали кампир олмалар билан

      «Бу жанобнинг мияси жойида эмасга ўхшайди!» – деди сайрдан оиласи билан бирга қайтаётганда тўхтаб, талаба Ансельмнинг телбанамо қилиқларини қорнида қўлини қовуштириб, маҳлиё бўлган ҳолда кузатаётган шаҳарлик муҳтарама аёл. Ансельм маржон мевали бутани қучоқлаб, бошини унинг барглари ичига яшириб, тин олмасдан бақирарди: «Оҳ, фақатгина яна бир марта чақнанг ва порланг, ёқимтой тилла илончаларим, фақатгина яна бир марта биллур овозчангизни эшитиш насиб этсин! Сиз, бениҳоя чиройли кўзчалар, фақатгина яна бир марта менга боқинг, фақат бир мартагина, акс ҳолда қайғудан ва ўтли истакдан ҳалок бўламан!»

      Айни пайтда у чуқур нафас олар, ҳазин оҳ тортар, хоҳиш ва тоқатсизликдан жавоб қайтариш ўрнига япроқлари билан бўғиқ ғўнғир-ғўнғир қилиб, афтидан талаба Ансельмни тоза мазах қилаётган маржон мевали бутани силкитарди. «Бу жаноб-нинг мияси жойида эмасга ўхшайди!» – деди шаҳарлик аёл ва Ансельм ўзини қаттиқ уйқудан уйғотишгандек ёки тўсатдан устидан муздек сув қуйиб юборишгандек ҳис этди. Ҳозир у қаердалигини яна равшан англаган ва уни ҳатто танҳоликда бор овози билан сўзлашиш ҳолатига туширган ғалати шарпа ўзи билан қаергадир эргаштириб кетганига фаҳми етганди. У хижолатда шаҳарлик аёлга боқар ва ниҳоят тезроқ жуфтакни ростлаш учун ерга тушган шляпасини олди. Бу пайтда ушбу оила бошлиғи ҳам яқинлашиб, қўлидаги боласини ерга қўйиб, асосига таянган ҳолда унга ҳайратланиб қаради. Кейин талаба қўлидан тушириб юборган тамаки халтаси билан сархонали мундштукини олиб, ҳар иккисини унга узатар экан:

      – Тақсир, айюҳаннос солманг, қоронғуликда бу ваҳимали, раҳмдил одамларни қўрқитманг: ахир, бутун кулфатингиз стаканингизга жуда термулиб қолганингизда; яхшиси уйингизга ён томондан йўлга тушинг.

      Талаба Ансельм жуда уялиб кетди ва йиғлоқилаб «уф» тортди.

      – Қўйсангиз-чи, – давом этди шаҳарлик оила бошлиғи, – ҳечқиси йўқ, бундай воқеа ҳамма билан бўлиб туради, севимли Меърож байрамида ортиқча бир қадаҳни сипқориш гуноҳ ҳисобланмайди. Бундай кор-ҳол тақводорларда ҳам рўй беради, ахир, сиз, тақсир, илоҳиёт номзодисизку. Аммо, ижозатингиз билан, мундштукимни тамакингиз билан тўлдириб олсам, меники буткул тугаб қолибди.

      Талаба Ансельм мундштуки ва тамаки халтасини чўнтагига яширмоқчи бўлиб турганиди, бироқ шаҳарлик шошилмай ва эҳтиёткорлик

Скачать книгу


<p>20</p>

Капельмейстер (немисча «Kapellmeister») – хор капелласи ёки оркестр раҳбари. XIX асрда хор ёки оркестр дирижёрига нисбатан ишлатилган. Қирол саройида хизмат қиладиган капельмейстерлар дирижёрликдан ташқари турли тантаналар муносабати билан мусиқалар ҳам битиши керак бўлган.

<p>21</p>

Граун Карл-Генрих (1701 – 1759) – немис композитори, Берлин опера театрининг директори, Қирол Фридрих II саройидаги капельмейстер.