ТОП просматриваемых книг сайта:
Евгений Онегин. Александр Пушкин
Читать онлайн.Название Евгений Онегин
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-259-0
Автор произведения Александр Пушкин
Издательство Kitobxon
Кечган замонларнинг латифаларин
Эсидан чиқармас эди Онегин.
Нозик садоларга умрин ҳис билан
Бағишлашга йўқди унда зўр ҳавас,
Қанча уринмайлик, Онегин зотан,
Хорейни ямбдан18 фарқ қила билмас.
Койирди Гомерни ҳам Феокритни19,
Аммо ўқир эди Адам Смитни20,
Иқтисодчи эди Онегин чуқур,
Яъни мулоҳаза у қила олур:
Давлат қандай қилиб бойийди олдин,
Сўнгра нима билан яшар ва нега
Оддий маҳсулотга у бўлса эга –
Унга керак бўлмас ҳаттоки олтин,
Буни англаёлмас эди отаси,
Гаровга қўйилди ери – даласи.
Евгенийнинг яна бор маълумотин
Айтиб беришликка йўқ менда дармон,
Лекин қайси бобда у доҳийди чин
Ва қайси илмда у зўр билимдон?
То ёшликдан бери Онегин учун
Ҳам емак, ҳам азоб, ҳам ором, ҳар кун
Унинг қайғу-ҳасрат аралаш, хаста
Танбал ҳаётини тўлдирган нарса –
Муҳаббат, эҳтирос илмидир, бироқ,
Бу ҳисни этмишди Назон21 тараннум,
Шу юздан кўрганди у жазо, зулм;
Молдавия чўли ичида узоқ –
Қувилиб ўз юрти Италиядан,
Исёнкор ва порлоқ умрин тугатган.
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
Кўп барвақт ўрганди риё ҳунарин,
Умидни яширар, рашкни яширар,
Қайғули кўринар, кўзлари ғамгин,
Ҳам алдар, ҳам аврар, ҳам инонтирар,
Гоҳ мағрур кўринар, гоҳ итоаткор.
Ўйчан ё паришон бўлишга тайёр!
Дам қандай ошифта сукутга чўкур;
Дам қандай оташин бир нотиқ бўлур,
Ишқий мактубларда у қандай қайдсиз!
Бирига берилиб ва севиб бирин,
Қандай унутишни биларди ўзин!
Боқиши қандай тез, нозик ва тамиз,
Уятчан ва жасур, лекин баъзи чоқ
Хоҳласа кўзёшин оқизар порлоқ.
У қандай ўзгача кўриниб, ҳазил –
Ила маъсумликни ҳайратга солар,
Дарҳол маъюсланиб, қўрқитиб енгил,
Ёқимли хушомад билан овутар;
Илишга устадир ихлос лаҳзасин,
Қизлик иффатининг мулоҳазасин –
Ақлу эҳтирос-ла енгиб, у охир –
Хоҳ-нохоҳ илтифот кутмоққа моҳир.
Ёлвориш, эътироф талаб қилишни,
Қалбнинг илк садосин тинглашни зимдан,
Ёр кетидан чопиб, ногоҳ у билан
Махфий учрашувни, қўлга илишни
Биларди… сўнг, ёр-ла ёлғиз, бирпасда –
Хилватда сабоқлар бермоққа уста.
Донғи чиққан танноз хотинлар қалбин
Ўйнатишга қандай ўрганди эрта!
Истаса агар у ўз рақибларин
Бутун йўқотишни, ана шу дамда
У қандай заҳар тил билан узарди!
Қандай тузоқларни у ҳозирларди!
Бахтлиман, деб юрган эрлар, сиз лекин
Юрдингиз
17
18
19
20
21