ТОП просматриваемых книг сайта:
Евгений Онегин. Александр Пушкин
Читать онлайн.Название Евгений Онегин
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-259-0
Автор произведения Александр Пушкин
Издательство Kitobxon
Қуёш ботаркан, унинг шуълалари Шарқнинг олтинига қўшилар:
Гўёки саҳар ўз кетидан олиб чиқади.
Гулгун тонгни. Олтин бир йўл эди, кечанинг
Ҳокимлигини ёз кунлари қандай босади.
Четдан келган кишиларни қандай асир қилади,
Сеҳрли кўлкалар ила тотли нурлар порлаши.
Ҳеч вақт кундуз самоси бундай безанган эмас;
Бу тиниқлик ўхшайди шимол қизи ҳуснига,
Бир қизки, кўзлари мовий, юзлари қизил,
Жим товланади олтин кокиллар мавжи.
У вақт Нева ҳашаматли Петрополь устида
Кўрадилар кўлкасиз тунларни, тез учган кечаларни.
У чоғ Филомел ярим кеча қўшиқларин битирар экан,
Бош кўтарган кундузни олқишлаб куй бошлайди.
Лекин вақт кечди; Нева бўйларида тоза салқинлик;
Шабнам тушди…
Мана, қоқ ярим кеча: оқшом минглаб эшкаклар-ла қайнаган
Нева тебранмайди; шаҳарли меҳмонлар тарқалди.
Соҳилда на бир сас, на тўлқин, ҳамма ёқ жимжит:
Ёлғиз кўприклардан гумбурлаган ун
Сув устидан учиб ўтади.
Ёлғиз чўзиқ ҳайқириқ узоқ қишлоқдан эшитилади,
Унда посбонлар кечага ҳайқирар.
Ҳар нарса ухлайди. . . . . . .
8
Лутфкор илоҳани чинакам
Кўради ҳаяжонли шоир,
Гранит тошларга суяниб,
Уйқусиз кечани ўтказадир.
(Муравьев. Нева илоҳаси.)
53
Мильонная – Петербургда бир кўчанинг номи.
54
Торквато Тассо – машҳур итальян шоири. 8 мисрадан иборат шеърлар – октавалар билан «Қутқазилган Қуддус» асарини ёзган. Бу асарни Пушкин жуда яхши кўрарди.
55
Брента – Адриатик денгизига қуйилувчи Италиядаги бир наҳр.
56
Петрарка – XIV аср итальян шоири. Бу шоир ишқий шеърлари билан шуҳрат топган. Унинг шеърлари шакл ва тил жиҳатидан камолга етган намуналардир.
9
Одессада ёзилган.
10
Евгений Онегиннинг биринчи нашрига қаранг*.
58
Байрон, Жорж Ноэл Гордон (1788 – 1824) – машҳур инглиз шоири, камбағаллашган аристократ оилада туғилган. Байрон асарларининг қаҳрамонлари учун характерли нарса – атрофни ўраган жамиятга нафрат қилиш, ундан норози бўлиш, жамият қонунлари, одатларидан жирканиш, турмушдан безиш, муҳитдан юқори турадирган «кучли шахсият»га топинишдир. Байрон умрининг охирида Грециянинг миллий озодлик олиш учун курашида иштирок этган чоқда унинг ижодида ҳаёт шодлиги кўрина бошлайди. Байрон бутун Европага таъсир кўрсатган катта адабий ҳаракатнинг бошловчисидир.
59
Муза – поэзия, шоирнинг илҳоми («муза» юнонча сўз; санъатнинг илоҳий ҳимоячилари муза деб аталар эди).
60
Салгир – Қримдаги бир наҳр.
61
Цензура
*
Шоир она томонидан африкаликдир. Унинг катта бобоси (бобосининг отаси) Абрам Петрович Аннибал 8 ёшда эканида Африка соҳилларидан олиниб қочилган ва Истанбулга келтирилган. Истанбулдаги Русия элчиси уни олиб, Буюк Пётрга ҳадя қилиб юборган. Пётр Вильнода уни чўқинтириб, ўз тарбиясига олган. Унинг акаси аввало Истанбулга, сўнгра Петербургга келиб, укаси учун ҳақ тўлаб, айириб олиб кетмоқчи бўлган, лекин бу таклифни Пётр I қабул этмаган. Қаригунча Аннибал Африкани, отасининг ҳашаматли ҳаётини, 19 та акасини – улардан энг кичиги Аннибал эди – унутган эмас, уларнинг қўлларини орқасига боғлаган ҳолда отасининг олдига киришларини, ёлғиз угина сарбат бўлиб, отаси уйининг фонтанлари остида сузиб юрганлигини у эсдан чиқармаган эди; яна ўзининг севикли опаси Лаганни ҳам ёдлардики, у Аннибал тушган кема соҳилдан узоқлашаркан, кема орқасидаи узоқда сузиб қолган эди.
18 ёшга етганда, Аннибал подшоҳ томонидан Францияга юборилган эди; бу ерда у қўшинда ўз хизматини бошлаган, Франциядан у қилич теккан боши ва француз лейтенанти мансаби ила Русияга қайтган ва шундан бошлаб, у ҳеч қаёққа силжимай, император ҳузурида қолган.
Аннанинг салтанати даврида Бируннинг шахсий душмани бўлган Аннибални қулай бир баҳона топиб, Сибирга юборганлар. Танҳоликдан ва иқлимнинг қаттиқлигидан зериккан Аннибал ўз ихтиёрича Петербургга қайтиб, Миних деган дўстининг олдига келган. Миних ҳайратга тушиб, тездан яширинишга маслаҳат берган Аннибал ўз ери – қишлоғига жўнаб, Анна подшоҳлиги даврида фақат шу ерда яшаган, у хизматда ва Сибирда ҳисобланган. Елизавета тахтга чиққач, Аннибалга инъомларини, марҳаматларини ёғдирган. A.П.Aннибал генерал-аншеф мансаби билан муҳим хизматлардан бўшатилиб, Екатерина подшоҳлиги даврида 92 ёшида ўлган.
Тарихий васиқаларнинг етишмаганлиги орқасида энг яхши одамларнинг хотираси сақланмаган. Русияда Аннибалнинг ажойиб ҳаёти ёлғиз оилавий эртак-масаллардангина маълумдир.
Унинг ўғли генерал-лейтенант И.А.Аннибал Екатерина замонининг энг кўркам сиймоларига мансубдир (1780 йилда ўлган).