Скачать книгу

бизга фақат япон офицери етмай турганди.

      У Ютаронинг енгига қўл узатди, лекин япон эшик ёнида тураверди. Йўл, қамоқ, юракни эзувчи таассуротлар уни ҳаддан ташқари толиқтирганди. Ютаронинг онги хиралашган, танаси қўрғошиндек оғирлашган, у фақат ирода кучи билангина оёқда тик турарди. Назарида, агар яна бир қадам ташласа, худди бетон полга йиқиладигандек ва ҳушидан айриладигандек эди.

      Узун соч яна бир бор япон офицерига разм солди.

      – Ҳа-а, нутқларимни тушунадиган аҳволда эмас экансиз-ку! Нимаям қилардик, турмахонага келган илк соатларимда мен ҳам ўзимни яхши ҳис этмаганман. Энди бундай қиламиз, кўриб турганингиздек, бу ерда кўпчиликмиз, навбат билан ухлаймиз. Ҳозир менинг навбатим, лекин уни сизга бераман. Биз аллақачон уйқусизликка кўникиб қолдик.

      У пастки қаватда ётган кишига яқинлашиб, елкасидан силкиди.

      – Жаноби олийлари, турақолинг энди. Туринг-туринг, вақт бўлди, малиновкалар сайрамоқда. Энди соқчиликда туриш навбати сизники.

      Ухлаётган одам кўзини очди, керишди, эснаб олдида, норозилик билан минғирлаб, жойидан турди ва стол ёнидаги бўш курсига ўтирди.

      Узун соч Ютарога қўли билан таклиф ишорасини қилди.

      – Марҳамат, кунчиқар мамлакатдан келган жаноб офицер. Дам олинг, эрталаб эса ҳангомалашишга улгурамиз.

      Унинг анча эзмалиги ва гапларидан ўзи ҳузур қилиши сезилиб турарди.

      Ютаро Тода унинг сўзларини идрок қилолмади. У бўшаб қолган жойга ўтди, ечинмасдан ўринга ўзини ташлади ва шу ондаёқ чуқур уйқуга кетди. Унинг тушига йўл, ям-яшил арчазорлар девори, вагондаги соқчиларнинг юзлари, турмахона йўлагидаги узундан-узоқ юришлар кирди, кейинроқ – ҳеч нимани эслолмай ва ҳис этолмай қолганида, буткул унутиш уммонига ғарқ бўлди.

* * *

      Тонг отиши билан у уйғонди. Ўша узун соч уни елкасидан силкитар, қўлидан тортар ва дерди:

      – Жаноб офицер, туринг энди. Бу турмахонадагилар узоқ ухлашни зарарли деб ҳисоблайди. Ҳозир нонушта олиб келишади, уйқудан кўра у фойдалироқ.

      Ютаро Тода тўшакка ўтирди, ўзига келиш учун бошини сарак-сарак қилди. Унчалик узоқ давом этмаган уйқу уни ҳушёр қилган, энди у атрофини қуршаб турган воқеликни теран идрок этаётганди.

      – Ҳозир бизни ташқарига олиб чиқишади, – йўл-йўриқ кўрсата бошлади узунсоч. – Кейин эрталабки ҳожат. Ва камерага нонушта беришади. Ёшингизга қараганда ҳали сиз ўринда ётган жойингизда қаҳва беришларига ўрганмагансиз, шекилли, шундай экан, умумий чой билан қаноатланасиз. Кечирасиз, унвонингиз қанақа?

      – Поручик, – жавоб берди Ютаро.

      – Ажойиб, энг кераклиси шу ўзи. Ҳали етиб бормаган мансаб поғоналарини эсдан чиқариш осонроқ кечади.

      Яна лўкидон тарақлаб, оғир темир эшик ғичирлаб очилиб кетди.

      – Ташқарига!.. – қичқирди назоратчи. – Биринчи бешталик, кетдик.

      Поручикка биринчи беш кишилик гуруҳдан навбат беришди. Бадбўй ҳожатхонадан кейин у ювинди, столга ўтирди. Чириган барг ҳиди анқиб турган катта тунука чойнакда қайнаган сув, ҳар бир кишига устига озгина шакар уюми тўкилган

Скачать книгу