ТОП просматриваемых книг сайта:
Япон зобити. Леонид Чигрин
Читать онлайн.Название Япон зобити
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-224-2
Автор произведения Леонид Чигрин
Издательство Asaxiy books
Улар шўх-шодон суҳбатлашишар ва Ютаро Тоданинг рус тилини ўрганиши анчагина жадаллашганди. Қиз кулар ва йигитнинг талаффузини мазах қилар, бирор сўзнинг қандай айтилишини тушунтирар ва поручик уни тиришқоқлик билан ўрганарди. Улар учун бу устоз ҳам, шогирд ҳам нимадир янги нарсани билиб оладиган мактаб бўлаётганди.
Настёнага ҳамма нарса қизиқарли эди. У Ютаро Тодадан ватани, одамлар қандай яшаши, нималар билан шуғулланиши, табиати ҳақида, қишда ҳаво совуқми ёки йўқ – ҳамма нарса ҳақида сўрарди. Уларда жанг кетяптими ёки тинч яшайдиларми, оқ гвардиячилар ва большевиклар у ерларда ҳам борми? Саволлар шу қадар соддалигидан поручик кулар, қўлидан келганича қизга ўзи тобора соғинаётган ва етиб боришга муяссар бўла олмаётган олис Японияси ҳақида ҳикоя қилиб берарди. Лекин бу турдаги учрашувлар поручикнинг руҳини кўтарарди. У анча очилиб қолган, лабларидан табассум аримас ва буни қишлоқдагиларнинг барчаси сезди.
Одамлар улар ҳақида гапира бошладилар ва Савелий Парфёнов кунлардан бирида Ютаро Тоданинг устахонасига кирди-да:
– Негадир қизим сеникига кўп келадиган бўлиб қолдими? – деб сўради.
Поручик хижолат тортди.
– Ёмон хаёлга борманг. Биз шунчаки дўстмиз, холос. Гаплашяпмиз, у менга рус тилини ўргатяпти.
– Худо хайрингни берсин, – дея Парфёнов қалин соқолини тутамлади. – Аммо кўзингга қара, Настёна билан кўпам ўйнашаверма. Бизда бунга қаттиқ қарашади.
У кетгач, Ютаро Тода ўйга толганча узоқ ўтирди. У партизан отряди командирининг қизига муносиб эмаслигини яхши биларди. Шунингдек, жиддий бир муносабатни ҳам кўзлагани йўқ эди. Фақат эътибори ва қалбан меҳрибонлиги учун қиздан жуда миннатдор эди, чунки шу туфайли ўзида яна ҳаётга қизиқиш уйғонганди. Унда аввалги ғайрат-шижоат, бўлаётган воқеа-ҳодисалар гирдобига фаолроқ киришишга интилиш пайдо бўлди.
Ўша кундан бошлаб улар Настёна билан камроқ учраша бошладилар. Отаси у билан қаттиқроқ гаплашдими ёки қизда бошқа бир машғулот пайдо бўлдими, ишқилиб, ундаги совиш сабабини Ютаро Тода барибир билолмади. Аммо энди Настёна унинг устахонасига деярли кирмай қўйди, кейинчалик эса бутунлай кўринмай қолди. Бир йилдан сўнг помор йигитга турмушга чиқди-да, у билан балиқчилар қишлоғига жўнаб кетди, шундан сўнг Ютаро Тода уни қайтиб кўрмади. У қизнинг пуштиранг гўзал юзини, у билан гаплашгандаги очиқлиги ва самимийлигини узоқ вақт эслаб юрди. Ютаро тақдир унга қисқа бўлса-да, ҳаётида муҳим ўрин тутган мана шундай учрашувни инъом этганидан миннатдор эди.
Қиш тугаб, қор эриди. Йўллар очилиб, қисқа фурсатли осудалик оғир жанговар ҳаракатлар билан алмашди. Қизил армия қисмлари ҳамда партизан бирлашмалари икки томондан сиқувга олгач, оқ гвардиячилар полки Соликамск ва Вологдага қараб чекинди, аммо у ерларда ҳам қақшатқич зарбаларга дучор бўлди. Партизанлар Архангельскни озод қилдилар ва бирлашма штаби илгари япон отряди штаби