ТОП просматриваемых книг сайта:
Япон зобити. Леонид Чигрин
Читать онлайн.Название Япон зобити
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-224-2
Автор произведения Леонид Чигрин
Издательство Asaxiy books
Биринчи қаторда турган оппоқ соқолли қария бошини кўтарди.
– Анча катта кетдингиз, жаноби олийлари, кейин аттанг қилиб юрманг!
Борисовнинг юзи ғазабдан қизарди.
– Сен, деҳқонбашара, ким билан гаплашаётганингни эсдан чиқардингми?
Борисов айвон панжарасидан сакраб тушди-да, қариянинг олдига келиб, хивичи билан юзига туширди.
– Сенга муомалани ўргатиб қўяман!
Хивич зарбидан чолнинг юзида қизил чизиқ пайдо бўлди. У лабларини қаттиқ қимтиганча, таржимонга қаҳрли назар билан қараб тураверди.
Борисов тўппончани олишга уриниб, зўр бериб ғилофни тимдаларди.
Ютаро Тода панжарадан сакраб тушди-да, таржимоннинг қўлидан тутди.
– Бас қилинг, деяпман сизга! – қичқирди у. – Ҳаммасини расво қилдингиз. Нега маҳаллий аҳолини бизга қарши қайраяпсиз?
Борисов ҳансираганча оғир нафас олар, юзидаги қизиллик секинлик билан кета бошлади.
– Сиз бу ярамасларни билмайсиз, – тўнғиллади у. – Инсонпарварлигингизга, поручик, бу ерда муносиб жавоб беришмайди. Бу ҳаромиларнинг ақлини фақат хипчин ва ўқ киритади.
Ютаро Тода соломбалаликлар билан гаплашиш энди бефойдалигини тушунди. У қўл силкигач, қишлоқ аҳолиси тарқала бошлади.
Калтак еган қария нималардир дер, лекин Ютаро Тода уни тушунмасди. Аслида, у шундай деганди: “Ўзимизнинг ҳайвондан кўра келгинди офицернинг кўнгли юмшоқроқ экан! Ҳали шошмай туринг, жаноб!”
Мўйсафидга бу сўзлари қимматга тушиши мумкин эди, лекин прапоршик Борисов аллақачон хона ичига кириб кетганди.
Соломбалаликлар ўз ҳовлиларига тарқала бошладилар. Поручик уларнинг ортидан қараб қолди. Унинг кайфияти тамоман бузилганди. У прапоршик Борисов билан ўзаро ҳамжиҳатликда иш олиб боролмаслигини ва бу зиммасидаги вазифани бажаришни ўта қийинлаштиришини тушунди. Шунга қарамай, у ўзини босиб туролмади.
– Биласизми, жаноб прапоршик, агар менга шу тарзда кўмак беришда давом этсангиз, тез орада ўзимизни Соломбалада худди қамалдаги маҳбуслардек ҳис этамиз, деб қўрқаман.
Прапоршик ўз одатига кўра юпқа лабларини буруштирди.
– Жаноб поручик, ўзга юртда қоидаларингизни ўрнатмай қўя қолинг. Бу ҳайвонларни ўз оғилига қандай ҳайдаб киритишни сиздан яхшироқ биламан. Шуни айтиб қўйишни лозим топаманки, мен бўлинмангизга бириктирилганман, холос. Демак, иккимиз тенг ҳуқуқлимиз. Шундай экан, илтимос, менга буйруқ берманг ва ўргатманг ҳам!
Шундан сўнг улар ўзаро гаплашмай қўйишди ва бошқа мавзуда оғиз ҳам очишмади. Агар иш юзасидан зарурат туғилса, қисқача савол-жавоб билан чекланардилар, холос.
Шу тарзда бир ҳафта ўтди. Бу вақт ичида қишлоқ атрофи, Соломбала аҳолисининг уйлари текшириб чиқилди, лекин шубҳали ҳеч нима топилмади. Ютаро Тода партизанлар кемалар қабристонига яширинганига шубҳаланиб қолди, чунки у бекиниш учун жуда ноқулай эди. Бу ерда юриш учун очиқ палубалар устида