Скачать книгу

5 март.

      Дарс: Алишер Навоийдан то Абдулла Ориф,

            Александр Пушкиндан то Виктор Соснора.

      Кейин,

      мен билган шоирлар.

      Мен билган аччиқ-чучук бесаноқ сабоқ…

      Қўлимдан келмайдиган иш:

                                                                                                              шеър ёзмаслик.

      Ниятим:

      тиниш белгилари сингари содиқ бўлмоқ –

      касбимга

                                    дарсларга

                                                                                      ва орзуларга.

      Ўлим?.. Дарвоқе…

      Ўлим билан чиқишолмайман.

      БАҒИШЛОВ

      Дўстим, дилда не бор сўзлайман сенга,

      Тахайюл майига термуламан жим.

      Унда жилва қилар ажиб аланга,

      Унда ичилмаган менинг ёшлигим.

      Хаёл гирдобида чўмилиб ётар,

      Унда юз кўрсатар яшнаган сароб.

      Кунларим туғилиб, кунларим ботар,

      Қандайин мўъжиза, дўстим, бу шароб!

      Аста варақлайман ўтган кунларни,

      Гўзал китобимдир қадаҳ лолагун.

      Келар болаликнинг азиз унлари,

      Азиз жўраларим, қайдасиз бугун?

      Қайдадир изғидим, нимадир излаб,

      Нимадир англамай беқут пешона.

      Ширин афсоналар айтиб юлдузлар

      Ёнига чорларди мени ягона.

      Ҳар нарса соф эди, ҳар нарса порлоқ,

      Гўё гўзалликдан иборат олам…

      Ўлимни ўйлардим юракдан бироқ,

      Бировдан ўтганда заррача алам.

      Ҳар ким ҳам ёшлиқда жасур, жангари,

      Ҳаётдан мўъжиза кутардим, ҳайҳот!

      Отилдим очофат кимса сингари,

      Мени мўъжизага тўйдирди ҳаёт.

      Бир вақтлар шунчаки қайғурардим, оҳ,

      Бир вақтлар шунчаки ухламасдим мен,

      Шунчаки тун бўйи йиғлардим, аммо

      Ёшлигим, сен учун йиғламасдим мен…

      Мен энди, мен энди шундай афтода,

      На сажда қилгайман на дуои бад,

      Қўлимда порлайди арғувон бода,

      Ёшлигим, ёшлигим, унда сен фақат.

      Энди хўп яшадим. Шунақа дунё…

      Ҳар сафар қўлимга олганда қалам,

      Ўйлайман, кетяпман йўқликка қараб,

      Бу балки сўнгги шеър, бу балки видо.

      Хаёл шаробидан қуйиб бер яна,

      Қуйгил, тўкилмасин ерларга илҳом.

      Қани эй, кўзимни чирт юмиб мана,

      Ичиб тугатайин уни батамом!

      Дўстим, дилда не бор сўзлайман сенга…

1966

      ШЕЪРЛАР

      1954

      «ДАФТАР.3…»

      Дафтар тўла савол,

      Бари орзу, бари хаёл.

      «ҚУЁШ ТАРК ЭТДИ…»

      ҚУЁШ ТАРК ЭТДИ

                                                       осмонни,

      Қор – кумуш эмас.

      Тун. Тун.

      Қора кеча товуши

                                                       уйқу бермас.

      Қўшиқ.

      Қўшиқ

Скачать книгу


<p>3</p>

1954 санаси остида берилган ушбу шеърлар 1964 йилда кўчирилган 14- дафтарнинг 36–38-саҳифаларидан ўрин олган. Бирдан ўн биргача рақамланган шеърлар тепасида шоир томонидан “1954” санаси қўйилган бўлса-да, улардаги поэтик услуб кейинги ижодий босқичда қайта ишланганини кўрсатади. Шеърларнинг санаси кўрсатилган бошқа вариантларини учратмадик. Шунинг учун ҳам, шоирнинг тавсиясига кўра, бу шеърларни 1954 йил ижодий маҳсули сифатида тақдим этишни лозим топдик.