Скачать книгу
англади. “Демак, кишилар гапиришдан қўрқишар ва шу боисдан жим туришаркан”. Ана шу фикр миясига урилиши ҳамон тилини тийишга, ҳеч ким билан сўзлашмасликка қарор қилди. Ундина йигитнинг енгидан тортиб, осмонни кўрсатди. Улкан соққа майдон устига яна яқинлашиб келиб дам шарққа, дам ғарбга томон ҳаракатланмоқда эди. Соққа, яъни ер курраси қайси томонга ўтса, издиҳом ҳам ўша тарафга буриларди. Пўлат вужудида оғирлик дам ошиб, дам камаяётгани, гоҳида вазнсиз бир жисмга айланиб қолаётганидан ажабланди. Ногоҳ издиҳом ерга йиқилди. Пўлат ҳам Ундинани қучоқлаганча юзтубан ётди. Лаҳза ўтмай қудратли куч кўзга кўринмас панжалари билан унинг елкасидан тутиб юқори кўтарди. Издиҳом ўрнидан турди. Ер курраси пастлай-пастлай майдоннинг узоқ бир жойига қўнди. Пўлат секин бош кўтариб ўша тарафга қаради. Одамлар Куррага сажда қилишарди. Атроф теп-текис, энди осмоннинг четлари уфққа туташиб турганлигини кўриш мумкин. Ана шу уфқнинг бир четида Ер курраси кузги япроқдек титраб турибди. Пўлат қўрқиб кетди. Чунки Ер куррасини улкан бир мавжудот панжалари билан маҳкам чангаллаб турарди. Мисли кўрилмаган бу ҳодисага узоқ тикилиш мумкин эмасди. Ақлдан озиб қолмаслик учун кўзларини чирт юмиб, бошини ерга, Ундинанинг ипак янглиғ майин сочлари ёйилиб ётган жойга қўйди. Сукунат. Фақат минглаб юракларнинг гуп-гуп…гуп-гуп… этиб урган садоси, томирлардаги қон дарёсининг шовуллаб оқиши эшитиларди. Худди шу пайт нимадир еру осмонни ларзага солиб, гулдурай бошлади. Пўлат қулоқ тутиб гулдурос ичида товушлар, сўзлар ва маъно борлигини англади. Ўзича бу овоз Ота Гулдуросники деган хулосага келди. Хулосани ҳеч ким айтмагани, ўзи ўйлаб топгани ҳамда унга “Ота Гулдурос” деб ном берганидан қувонди.
– Нима қилаяпсан, ўғлим? – сўради Ота Гулдурос. Майдон титраб кетди. Пўлат бу гапнинг ўзига ҳам, ерга юзтубан ётган халойиққа ҳам тааллуқли эмаслигини тушунди. Издиҳомдан ва Пўлат билан дунёдан ташқари эди бу гулдурослар.
– Ўйнаяпман, – жавоб берди бошқа бир овоз.
Бу сас Бола Гулдуросники эди. Момақалдироқ гулдурагандай, осмон ёрилгандай бўлди. Аввалгисига қараганда кучсизроқ, майинроқ ва тиниқроқ бўлса-да, барибир жуда қудратли эди бу товуш. Шу қадар қудратли эдики, майдонни тўлдириб ётган издиҳом ўрнидан турса, қўлини оғзига қўйиб карнай қилса ва бор кучи билан бараварига бақирса ҳам унга тенг келолмасди.
– Нимани ўйнаяпсан, ўғлим?
– Соққани.
– Қандай соққа ўзи бу?
Пўлат ҳам Бола Гулдурос ўйнаётган соққага қизиқиб қолди. Лекин бош кўтариб қарашга мажоли етмади. Жим ётиб қулоқ тутди. Бола Гулдурос жавоб қилди:
– Оҳанрабо.
– Булар-чи?
– Одамчалар.
Майдон қаттиқ силкинди. Ердан вулқон отилиб чиқаётгандек қулқиллаган, булкиллаган товушлар эшитилди.
– Ишонмайсизми? Мана, қаранг.
Майдон аввалгидан кучлироқ силкина бошлади.
– Кулманг, дада, одамчаларимни учириб юборасиз. Улар ҳозир ухлашаяпти. Ана энди уйғонишди. Ишга боришаяпти. Энди мажлисда ўтиришибди. Ҳозир тушлик қилишади.
– Уҳ, ичимни уздинг!
Шиддатли шамол издиҳомнинг бир қисмини супуриб кетмоқда эди. Буни кўриб, Пўлат Ундинани маҳкам
Скачать книгу