Скачать книгу

“тўғрилик”, “адолатлилик” маъноларида ишлатиш русумга кирган. Легитимлик жамиятда ҳокимият органларига авторитет бағишлайди, ҳокимият органлари фармойишларини “қўрқув учун эмас, балки виждон учун” принципи асосида ҳамма учун бажарилиши шартлиги ва мажбурийлигини таъминлайди. Легитимликни ҳуқуқий феномен “қонунийлик” тушунчаси билан аралаштириб бўлмайди; қонунийлик муносабатлари давлат ёки ҳукуматга алоҳида фуқаро ва жамият томонидан ҳурмат билан қарашни кафолатлаб бера олмайди. Сиёсий фалсафага мувофиқ, легитимлик деганда фуқароларнинг бўйсунишини талаб қилувчи давлат ҳуқуқининг маънавий жиҳатдан ёки мақсадга мувофиқлик нуқтаи назаридан ҳар томонлама асосланиши тушунилади. Сиёсатшунослар легитимликни социологик талқинларда – бошқарувнинг у ёки бу тизимида кишиларнинг бўйсуниши қандай тахлитда амалга оширилишига боғлиқ бўлмаган ҳолдаги бўйсунишга тайёрлиги сифатида эътироф этади. Макс Вебер айтганидек, бу шундай ҳолатки, унда давлат легитимми, деган эмас, балки унинг легитимлигига фуқаролар ишонадими, деган моҳият муҳимроқ аҳамият касб этади80 .

      Легитимлик сиёсий ҳокимиятнинг асосий ўзига хос хусусиятларидан бири бўлиб, у ўзида ҳокимиятга куч бағишлайди, уни қўллашнинг қонунийлигини оқлайди, ҳокимиятни ёки унинг институтлари хатти-ҳаракатларини амалга оширишга янги имкониятлар яратиб беради.

      Машҳур немис олими М.Вебер ҳокимиятнинг легитимлиги манбалари, аҳамияти, истиқболларига доир чуқур тадқиқотлар олиб бориши натижасида бу тушунчанинг мукаммал равишдаги таърифларини шакллантирди. У легитимлик тушунчасига фуқароларнинг ҳокимиятга бўйсунишлари сабабиятлари ва аҳамияти нуқтаи назаридан ёндашиб, қуйидаги фикрларни билдиради: “Давлат, ўз тарихий ўтмишдоши бўлган сиёсий иттифоқлар сингари легитим (яъни, легитим деб ҳисобланадиган) куч ишлатишга таянувчи восита сифатида одамларнинг одамлар устидан ҳукмронлиги муносабатлари, демакдир. Шу тариқа, унинг яшаши учун ҳукмронлиги остидаги одамлар илгари ҳукмронликка даъвогарлик қилган, энди эса ҳукмронлик қилаётган авторитетга бўйсунишлари лозим. Улар қачондан бошлаб ва нега бундай қилади? Ҳукмронликни оқлашнинг қандай ички асослашлари ва қандай ташқи воситалари унга таянч бўлиб хизмат қилади?81 .

      Маълумки, ҳокимият субъектларининг имкониятлари турлича эканлиги бошқарув тизимини қўллаб-қувватлашда ҳокимият легитимлигининг ҳам турлича бўлишини тақозо этади. Сиёсий фанларда М.Вебер томонидан илгари сурилган ва бўйсуниш мотивацияси нуқтаи назаридан таснифлаштирилган легитимлик турлари ҳозирги даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. У қуйидаги учта легитимлик турини бир-биридан ажратиб кўрсатади:

      -анъанавий легитимлик – бунда кишиларнинг “ҳокимиятга бўйсуниш зарурият, унга бўйсунмасликнинг иложи йўқ”, деган анъаналарга мувофиқ одатланиб қолишлари натижаси ўлароқ, жамиятда сиёсий институтларнинг анъанавий бўйсундириш мақомига эришиши тушунилади. Легитимликнинг бу тури бошқарувнинг меросий турида, жумладан, монархия давлатларида учрайди. Бу легитимлик ҳокимиятни

Скачать книгу