Скачать книгу

қачон ўлмайди деб ўйламдим.

      Дўстлар, Сиз ўқиган юқоридаги каби сўзларни ўзингизга “Панднома” сифатида қабул қилишингизни истардик.

      ҲАКИМлар ПАНДНОМАСИ

      Тарих гувоҳ беришича, Искандар Зулқарнайн кунлардан бир кун Арасту, Афлотун ва Буқротга ҳикматли сўзларни ўз ичига олувчи бир “Панднома” ёзишга буюрибди. “Менуларни ўқиб, – дебди Искандар, – Саволимга жавоб топай, бошимга тушган мушкул ишларимни ҳал қила олай”.

      Арасту “ПАНДНОМАСИ”

      Ҳар ким доно бўлса, ейиш бобида,

      Билмаган нарсасин емайди зинҳор.

      Бирор йўлда зарар кўп бўлса агар,

      Кучи кўп бўлса ҳам юрмайди зинҳор.

      Синалмаган йўллар яқин бўлса ҳам,

      Синалган узоқдан қолмайди зинҳор.

      Жангдан қочиб қолган бўлса ҳар киши,

      Ўзгага ваҳима солишдир иши.

      Зафар ёрим бўлсин десанг ҳар нафас,

      Ботир кишиларга бўлгин ҳамнафас.

      Афлотун “ПАНДНОМАСИ”

      Барча мушкул ишнинг бордир чораси,

      Чигаллар ечилмай қолмайди зинҳор.

      Умид ипларини узмагин ҳеч вақт,

      Булут қора бўлса ҳамки бегубор.

      Ёмгирдан гуллаб яшнайди олам,

      Сени ҳам бир куни яшнамогинг бор!

      Буқрот “ПАНДНОМАСИ”

      Эй Искандар, дўстларинг ва атрофингдаги одамларинг ақлли ва довюрак кишилардан иборат бўлмоғи лозим, бундай кишилардан одамнинг ақли ва довюраклиги ошади.

      Лутфу меҳрибонликни ўзингга шиор қилки, бу сифатлар инсониятнинг энг олий сифатларидандир. Молу давлатни ҳам эҳтиёт қилиб ишлатки, уларнинг ҳам алоҳида ўринлари бор.

      Ўзинг еб, ўзгага берсанг, эй инсон,

      Номинг улуг бўлар, вужудинг омон.

      Қиличнинг зарбаси тушмасин бошга,

      Десанг, зулм қилма кекса-ю, ёшга.

      Золимлар зулмини йўцот жаҳонда,

      Ожизлар қўлини тутгин ҳар онда!

      Жимликдан бўлмади ҳеч ким пушаймон,

      Кўп гапдан зарарлар юз берди ёмон.

      Дилимда цанчалар сўзим бор бироц,

      Шакарнинг кўпидан озидир созроц.

      Оз сўздан киши ҳеч бўлмас пушаймон,

      Кўп сўздан кишига етади зиён!

      (Донолар бисотидан)

      Қўлингдан келмаган нарсани тилингга келтирма,

      Тил тинч бўлса бош саломат бўлади.

      Ҳар ким ўз огзининг цоровули бўлса,

      Нафаси ҳеч цачон бўгилмайди.

      Нобуд бўлмасин деб, тилидан инсон,

      Огиз бўлди инсон тилига зиндон.

      (“Оталар сўзи” дан)

      Ушбу битикларни ўқиганларга маслаҳатимиз ҳаёт ташвишлари, орзу-ҳаваслар гирдобида эканмиз, бу омонат дунёда бир-биримизга суяниб қадримизни баланд тутайлик, агар хато қилиб, бир-биримизни ранжитиб қўйсак тезда узр сўраб, ўртамизда пайдо бўлган туманликни тарқатишни ўзимизга эп билайлик, чунки бу синов-имтиҳон оламида умримиз ғанимат экангини асло унитмайлик… Ахир алломалар: “Бу ёруғ олам мезбондир, биз унда меҳмондамиз”, деб бежиз айтмаганлар-ку! Буни унитиш эса кейинчалик афсус-надоматга

Скачать книгу