Скачать книгу

шарбат ичиш мумкинми? Ҳар қандай дўконда шарбатнинг нархи бир ярим доллардан ошмайди. Яна бир литр ёки икки литри-я.

      –Уларнинг бари кимёвий қоришма,– тоқат билан тушунтирди Тамара,– турли хил озуқавий аралашмалар кукунидан қилинган. Бу ерда сифати бутунлай бошқа. Нима қипти? Сифатли нарса учун эса пул тўлаш керак-да.

      –Тушлик бу ерингизда минг доллар турса керак, – Ринатнинг қаҳр-ғазаби ошди.– Москвада нарсаларининг нархи осмонга чиққан шунақа масканлар борлигини айтишганди, мен ишонмагандим.

      – Фақатгина, овқатланиб қолмасдан, асл француз шаробидан бурютма берсангиз, тушлигингиз баъзан беш-олти баравар қимматга тушишиш мумкин,– афтидан шунақа нарсалар ҳақида гапириш Тамарага хушёқар, бу уни жазавага солиб, лаззат бағишларди.– Чунки, шаробнинг ўз бир неча минг доллар туради.

      – Биз бу ерда тушлик қилмасак керак, деган умиддаман, -тушкун кайфиятда тахминлади Ринат, – акс ҳолда миллиардларимни бир неча йиллардаёқ еб битираман.

      –Еб битираолмайсиз, –эътироз билдирди Тамара. – Аммо, кўпчилик ўшанақа шоҳона тушликка ўч бўлади. Ҳукумат идорасидаги айрим амалдорлар ҳам қимматбаҳо ресторанларга ташриф буюришни ёқтиришар экан. Ҳамма буни одатий ҳол, деб ҳисоблайди.

      –Уларнинг еган-ичгани мижозларининг бўйнига-да, – Ринат соатига қаради.– Келинглар, бирорта егулик буюрайлик. Лекин, аввал нархини билиб олинглар. Агар нархи осмонга чиққан устрица билан крабни ( балиқ таомлари- тарж.) айнан шу бар учун Англия қироличаси ўз қўли билан тайёрлаган бўлса ҳам, мен оғзимга ҳам олмайман. Ёки бу ерда оддийроқ таом пиширилмайдими?

      –Ҳозир буюраман.

      Тамара Ринатнинг нега бу қадар асабийлашаётганини сира тушуна олмасди. Ахир, у қўлидаги миллионлари билан умрининг охиригача пул ҳақида қайғурмаса бўлади-ку. Кеча Ринат кетгандан сўнг Иосиф Борисович қабулхонага чиқиб келди-да, ушбу ярим татар, ярим украин, отасидан эрта айрилган, ёшлигида онасиз қолган, хотинидан ажрашган, ҳеч қаерда ишламайдиган, топгани амал-тақал кун кўришига етадиган йигитни назарда тутиб, паришон ҳолда “ доим ахмоқларга омад кулиб боқади” деди. Тўғрида, бу борада чидаб бўлмайдиган даражада адолатсизлик юз берганди: шунча катта бойлик, унга эга бўлишни орзу ҳам қилмаган, ҳатто омади нечоғлик кулиб боққанининг фаҳмига ҳам бормаган бир кимсага текканди.

      Тамара бу нусханинг пуллари ўзининг қўлига тушса, қанақа усталик билан сарфлаши мумкинлигини кўнглидан ўтказаркан, бутун вужуди яйраб кетди. Ўзи йигитга ёқадиганга ўхшайди. Имкондан фойдаланиб, шу ёш йигитнинг энг яқин кишисига айланиб олиши керак. Унинг икки марта эр қилганини, ўн яшар ўғли борлигини, Плавникдан, фақат, маошгина эмас, “хос хизматлари учун” қўшимча ҳақ ҳам олиб туришини бунинг билиши шарт эмас. Ҳамма Иосиф Борисовичнинг жиноий ишлар билан шуғулланишни ёқтирмаслигини, бандитлар билан боғланишни хуш кўрмаслигин яхши биларди. У асосан фуқаролик ишлари, айниқса банкларга оид ишларни олиб бораради. Хорижликларнинг бошини айлантириш ёки Сибирдан келган қишлоқи бойваччани кўнглини олишга тўғри келса, у Тамарадан фойдаланарди.

Скачать книгу