Скачать книгу

бақироқнинг эс-ҳушини жойига тушириб қўйиш ўрнига, попошлаб уйига кузатиб қўйди. Кейин… қоқ ярим кечада эртаклардагидай гўзал шаҳарнинг сирли-синоатли тош кўчаларида танҳо, мастона сандироқлай-сандироқлай, кўксида куйдирги нималардир ила бедор тонг оттираркан, тамомила ўзгарганига… ўзгараётганига – оқибат, ичида нималардир сўлиб, нимадир куртак отаётганига ҳам ҳайрон қолди, ҳам кўзлари жимирлаб, кўнгли ёмон ўксиди.

      * * *

      Орадан аввалию адоғи йўқ бир дунё вақт ўтди.

      Авжи баҳор кунлари эди, дову дарахтларнинг ранг-баранг гулларга буркана-ётганлигини кўраркан, беихтиёр одамнинг баҳри-дили яйраб, яккаш яхшилик ҳақида ўйлагиси, кимларгадир яхшилик қилгиси ва янаям яшаргиси келади.

      Лекин… ўша кун, ўша тобда осмон хўмрайган, севалабгина ёмғир ёғмоқда эди. Шунгами, кенг-мўл хона унчаям ёруғ эмас. Дераза ойналарига бир ма-ромда шитирлаб урилаётган майда-майда ёмғир томчилари эса ажаб бир мусиқа янглиғ оҳиста қулоққа чалинади.

      Бир маҳал, эшик очилиб, ҳув ў ш а – пўрим кийиниб юргувчи киши, хонага кирди. Одатича, бош кийимини – қоракўли антиқа қалпоғини – олиб, хиёл таъ-зим аралаш, йигитлар билан бир-бир қўллашиб кўришди.

      Султонбой ўрнидан турди, – биров айтган экан: қуёшдай бош сенга томон энгашади-ю, сен янги туққан хотиндай тарвайиб ўтираверасанми, адабсиз?! – ҳув ў ш а н д а қўрслик қилгани бори икр-чикрлари билан хаёлида ғужғон ўйна-ган кўйи, юз-кўзларида табассумга мойил майин бир жилмайиш жилоланиб, қўллашди, сўрашди. Сўнг, ҳамма қатори шукронага қўшилиб юзига фотиҳа тортгач, меҳмонни бир пиёлагина иссиқ чой билан сийлашни ўйлади ва столи стдаги чойнак ҳамда пиёлаларни олиб, секин хонадан чиқди.

      ... токи сафдошларинг қаторида сен ўзингни энг охирги ўринга қўёлмас экан-сан, билгилки, сенга омонлик йўқдир. – Яқинда авлиёмонанд Махатма Ган-дининг “Менинг ҳаётим” китобини ўқиётиб, Султонбой ушбу жумлаларнинг остига қизил қалам билан такрор-такрор чизган эди, шуни эслаб, енгилгина энтикди. – Шунақа – даъво қанча катта бўлса, ранж ҳам ўша қадардир.

      20

      19–80й.

      10

      S О S

      Ушбу ҳикоямни бутун дунёга “Ўз-

      беклар иши” деб жар солинган лаъ-

      нати жараённинг жабрдийдалари-

      га бағишладим.

      Фаридиддин Атторнинг ёзишича, Малик Динор кемада бораётган экан. Ундан кира ҳақини сўрашипти. Пулим йўқ, дебди Малик Динор. Кема малай-лари Малик Динорни роса калтаклашибди. Малик Динор ҳушидан кетибди. Ҳушига келгач, тағин кира ҳақини талаб қилишибди. Пулим йўқ, дебди яна Малик Динор. Малайлар тағин аямай калтаклашибди. Яна ҳушидан кетибди у. Ҳушига келганидан сўнг, тағин кира ҳақини сўрашибди. Пулим йўқ, дебди та-ғин Малик Динор. Малайлар яна уни ҳушидан кетгунича савалашибди. Ҳушига келгач, қўл-оёғини боғлаб, денгизга улоқтирмоқчи бўлишибди. Ана ўшанда мўъжиза рўй бериб, бир гала балиқ сув бетига қалқиб чиқибдию, ҳар бири тум-шуғида Малик Динорга иккитадан тилла динор узатибди. Малик Динор икки тилла динорни олиб,

Скачать книгу