ТОП просматриваемых книг сайта:
НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Читать онлайн.Название НАМОЗШОМ ХАЁЛИ
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Издательство Yangi asr avlodi
Гулдурос маломат эшитаётганлардан баъзиларининг кўзлари дилўртар лаҳза-ларда ёвқур чақнайди; баъзи қизалоқларнинг эса кўзлари жиққа ёшга тўлади.
Аслида, бундай бўмағур усулни ўзи ўйлаб топган бўлса ҳам, Раҳимовга ёқмайди. Сираям!..
Бироқ, модомики пахта йиғим-терими – меҳнат фронти экан, жонини койит-маётган ландавурларга кўнгилчанлик…
… ҳайф! – деб ўйлайди, ҳар гал уятдан ер ёрилсаю ерга киргудай қизариб-бў-зараётган болажонларга дили ўртаниб. – Ўрни галганда бахтиқаттиларнинг ка-рахт ғурурини қўзғай билиш ҳам гарак.
Ҳали Матқодир иккаловининг маслаҳат-кенгаши тугаганича йўқ эди, шийпан олдига бир “Волга” аста яқинлашиб тўхтади.
– И-и, Расулов-ку! – деди Матқодир, кўзлари бежоланиб. – Тинчликмикан?
… ҳай, билмадимо-о-ов!
Ўша аснода Биринчи машинадан тушди. Ҳовуз томонга яқинлаша бошлади.
Ҳамма бола, биров ўргатиб қўйгандек, баравар ўрнидан туриб, ёппасига:
– Ассалому алайкум! – деди.
– Валайкум салом! – деди Биринчи, ўтиринглар, қўзғалманглар, дегандай қў-лини такрор-такрор тўлғаб. – Иштаҳаларийизни бузманг, болалар. Маладес… маладес, ўтиринглар.
Раҳимов илдам пешвоз чиқаётиб:
– Галинг, ёшулли! – деди. Қўш қўллашиб кўришди. – Ассалом алайкум!..
Биринчининг кайфияти яхши экан, одатдагидай ҳол-аҳвол сўрашилгач, юз-кўз-ларида майин бир кулимсиш жилоланиб:
– Жонлими, Раҳимов? – деди.
– Жонли, – деди Раҳимов ҳам жилмайиб. – Шукр этсак бўлади, ёшулли. Қаровулдан бошқа ҳаммачикимиз пахтадамиз.
– Яхши!.. – Сал чеккароқда Матқодир қўл қовуштириб турган эди, Расулов қўлини узатиб саломлашди. – Ничиксиз?..
– Раҳмат, ёшулли!..
Стол атрофида юзма-юз ўтирдилар.
Раҳимов, одатича, дилида шукронасини айтиб, гуё қошларини силаётгандек, икки қўллаб эмас, ўнг қўлининг кафти билан юзларини сийпалаб қўйди.
Расулов, – мусулмон-ку! – сезган бўлса-да, ўзини билмаганга солиб, қатор те-рилиб турган омонат дафтарчалардан бирини қўлига олди:
– Бу наву, Раҳимов? – деди.
Раҳимов омонат дафтарчалар билан боғлиқ ниятларини бир-бир айтгач:
– Болаларнинг келажаги учун буям бир пойдевор-да, ёшулли, – деди.
– Отангиза раҳмат! – деди Биринчи, қўлидаги омонат дафтарчани бир қур кўздан кечиргач, жойига қўяётиб. – Дим яхши ўйлабсизлар. Лекин, бизнинг ёшларимиз пулга – бойликка эмас, меҳнатга, биродарликка меҳрли бўлишлари гарак. Партиямиз, ҳукуматимиз ёшларимизнинг ғамини ейди. Сиз хавотирла-наётганингиздай, эрта бир кун уларни чорраҳада бош қашитиб қўймаймиз.
Раҳимов, гўё кечирилмас бир жиноят устида қўлга тушгандек, н а ҳ о т к и-а?!. – деган каби Биринчининг оғзига жим қараб қолди: етимакларнинг кела-жагини қайғириб амалга оширмоқчи бўлган хайрли ниятини оқлаш учун бирор бир гап айтолмай, аччиқ хўрсинди.
– Аммо сиз тўғри қилаётирсиз, Раҳимов! – деди Биринчи, қадим-қадимлардан синалган давлатдорлик