ТОП просматриваемых книг сайта:
МИРЗО ҲАМДАМ ҚИССАСИ. МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ
Читать онлайн.Название МИРЗО ҲАМДАМ ҚИССАСИ
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ
Издательство Yangi asr avlodi
Дар азал жисми туро руҳи равон соҳтанд,
Коми ҳар хоста дар он ҳуққа ниҳон соҳтаанд.
Таржимаси:
Ваҳ, азалда сени чун руҳи равон этмишлар,
Хасталар мақсадини онда пинҳон этмишлар.
Шундан сўнг яна бу таржибандни бошладилар:
Эй рўйи ту моҳи оламорой,
Чун моҳ зи парда рўй бинмойи,
Чун турраи ту шикаста ҳолам,
Бар ҳоли шикастагон бибахшой.
Таржимаси:
Эй ой каби юзунг олам аро,
Кўрсат ўшал ойни эмди манго.
Зулфинг каби ҳолатим шикаста,
Раҳм ушбу шикасталарга айло.
Шундай деб, бора-боргунча гапириб борарди. Алқисса, Мирзо Ҳамдам кўрдиларки, қаландар тузуккина қаландарга ўхшайдир. Инсонийликка хос илтифот қилиб айтдилар: “Эй бобо, қайтинг, мабодо занжибаччалар сизни ҳалок этмасин!” Ҳазрати Мавлавий Жомий Мирзо Ҳамдамга таъзим бажо кел-тириб қайтдилар ва ҳужралари сари юриб, оҳу фиғонни бош-ладилар: “Оҳ, ул ойнинг оҳи куйдирди, киши хор-зорлигимни билмас, ҳолимга вой!” – дедилар.
Он парирў бурд оромам зи дил,
Пойи сабрам монд зин меҳнат ба гил.
Дамбадам ҳолам дигаргун мешавед,
Дарди ман ҳар лаҳза афзун мешавед.
Таржимаси:
Қўймади, то ҳушум ул моҳ олмади,
Шул сабабдин сабру тобим қолмади.
Дамбадам ҳолим дигаргун бўлғуси,
Ҳар нафасда дардим афзун бўлғуси.
Ҳазрати Мавлавий Жомий зор йиғлаб, фарёд чекиб, ёқаси-ни чок-чок қилиб, Мирзо Улуғбек мадрасасининг дарвозаси-дан кириб келдилар ва ҳужраларига бориб ўрин солдилар ва бу байтни ўқидилар:
Малулам аз ду жаҳон бе жамоли ў, Жомий,
Чу ёр нест ба даст ин диёр чи кунам.
Таржимаси:
Керак йўқ икки жаҳон они васлисиз, Жомий,
Чу ёр бўлмас эса бу диёрни на қилай!
Ҳазрати Мавлавий Жомий кўксини намга бериб, афғон қилдилар. Алқисса, бир калима сўзни Мирзо Ҳамдамдан эши-тинг. Мавлавий Жомий Ҳамдамнинг олдидан қайтгандан сўнг, Мирзо Ҳамдамнинг ундан сирини яширмайдиган бир қулваччаси бор эди, уни чақирдилар ва унинг қулоғига: “Қа-ландарнинг орқасидан бориб, унинг турар жойини суриштир-гил!” Қулвачча Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг орқасидан борди, Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг эшикларида тўхтади ва Ҳазрати Мавлавий Жомийнинг турар жойларини кўрди. Қай-тиб Мирзо Ҳамдамга баён қилди. Мирзо Ҳамдам шу кунни бошқа кунлардан хаёлчанроқ кўринарди ва ўзича айтардики, агар янги ғазаллар учун қаландарнинг уйига борсам, мабодо подшоҳ бундан хабардор бўлиб қолсачи, дея ўй сурардилар. Шу зайлда кунни кеч қилди.
Бошқа ривоятда келтирилишича, подшоҳ шароб келтириш-ни буюрдилар, шароб келтиришди. Бир неча коса шаробни пайдар-пай ичгач,