ТОП просматриваемых книг сайта:
ШАҲЗОДА ВА ГАДО. Марк Твен
Читать онлайн.Название ШАҲЗОДА ВА ГАДО
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Марк Твен
Издательство Yangi asr avlodi
– У сени ҳафа қиладими?
– Бувим фақат ухлаган пайтида ёки мусалласдан мияси карахт бўлган пайтдагина мени хўрламайди. Лекин онги жиндайгина тиниқлаша бошласа, мени икки баравар қаттиқроқ савалайди.
Ёш шаҳзоданинг кўзлари ғазабдан чақнаб кетди.
– Қанақасига? Урадими? – қичқириб юборди у.
– Худди шундай, эътироф этмоққа рухсат бергайсиз, аълоҳазрат!
– Савалайди! Сени-я? Шундай заиф, кичкина болани-я! Менга қара! Ҳали тун зулмати тушмасидан туриб, уни кишанлашади ва Тауэр зиндонига ташлашади. Менинг қирол отам…
– Жаноб, менинг бувим паст табақадан эканини унутдингиз чоғи. Тауэр зиндони эса зодагонлар учун.
– Орий рост! Буниси хаёлимга келмабди. Лекин бувингни қандай жазолашни ўйлаб кўраман. Отанг сенга меҳр кўрсатадими?
– У ҳам Кенти бувимдан кўра меҳрибонроқ эмас, тақсир.
– Ўзи ҳамма оталар бир хил шекилли. Менинг падари бузургворим кўнгли бўшлардан деёлмайман. Мушти ҳам оғиргина, лекигин менга қўл кўтарган эмас. Аммо ростини айтсам, ўхшатиб бўралатиб сўкишдан унчалик ўзини тутиб ўтирмайди. Онангнинг сенга нисбатан муносабати қандай?
– У меҳрибон, тақсир, менга ҳеч қачон изтиробни ҳам, уқубатни ҳам раво кўрмайди. Нэн билан Бэт ҳам менга онам каби ғамхўр.
– Улар неча ёшда?
– Ижозатингиз билан, ўн бешда, жаноб.
– Менинг опам, ойимқиз Элизабет ўн тўрт ёшда. Жейн Грей, тоғамнинг қизи мен билан тенгдош; улар икковлари ҳам ёқимтой ва оқкўнгил қизлар; лекин менинг яна бир опам – ойимқиз Мэри жуда баджаҳл, юзи бирам тунд… Айтгин-чи, сенинг опаларинг чўриларнинг кулишини тақиқлашадими? Кулган одамнинг руҳи гуноҳ билан ифлосланармиш.
– Менинг опаларим-а? Тақсир, сиз уларнинг чўрилари бор деб ўйлаяпсизми?
Шаҳзода митти гадоваччага бир муддат ўйчан тикилиб турди, кейин астагина деди:
– Марҳамат қилиб айтгин-чи, улар чўриларсиз қандай яшашлари мумкин? Кечаси уйқуга ётишда уларнинг кийимларини ким ечиб қўяди? Эрталаб уйғонганларида либосларини ким кийдиради?
– Ҳеч ким. Жаноб, сиз уларнинг тунда худди ёввойи маҳлуқлар каби кийимсиз ухлашларини хоҳлайсизми?
– Кийимсиз? Наҳотки уларнинг фақат биттадан кўйлаклари бўлса?
– Эҳ, ҳазрати олийлари, уларга ортиқчасининг нима кераги бор? Ахир ҳеч бир одамнинг иккитадан танаси бўлмайди-ку.
– Қандай ғалати ва ғаройиб фикр! Кулганим учун маъзур тутасан; сени ҳафа қилиш ҳаёлимда ҳам йўқ эди. Сенинг оқкўнгил опаларинг Нэн ва Бэтнинг тез орада кўплаб кўйлаклари ва чўрилари бўлади: менинг хазиначим бу борада шахсан ғамхўрлик қилади. Миннатдорлик билдиришнинг ҳожати йўқ. Бу арзимаган нарса. Сен яхши гапираркансан, енгил ва чиройли. Фанларни ўрганганмисан?
– Нима дейишниям билмайман, тақсир. Илтифотли роҳиб Эндрю марҳамат кўрсатиб, ўз китобларидан менга сабоқ берган.
– Лотин тилини биласанми?
– Бу борада билимларим ниҳоятда саёз шекилли-да.
– Ўрганишинг