Скачать книгу

подшоҳнинг кўзларида ёвуз ўт чақнади ва у эшитилар-эшитилмас товушда ўз ҳукмини эълон қилди:

      – Лекин у мендан аввал асфаласофилинга жўнайди!

      Аъёнлар подшоҳ уйғонганини сезишди ва улардан бири онҳазратлари ёндош хонада ўз қабулини кутаётган муҳрдор-адлия бошлиғи11нинг кирмоғига ижозат этмоққа рўйхушлари бор-йўқлигини сўради.

      – Кираверсин! Кираверсин! – сабрсизлик ила хитоб қилди подшоҳ.

      Муҳрдор-авдлия бошлиғи кириб келди ва қирол тахти қаршисида тиз буккан ҳолида деди:

      – Ҳазрати олийларининг фармонларига кўра қироллик пэрлари тантанавор либосларида суд хонасига ҳозир бўлдилар ва Норфолк герцогини ўлимга ҳукм этиб, кейинги фармойишларингизга мунтазир ҳолда итоаткорлик ила кутиб турибдилар.

      Қиролнинг юзи ваҳшиёна қувончдан гўёки порлаб кетди.

      – Мени турғазиб қўйинглар! – буюрди у. – Мен ўз парламентимнинг ҳузурида ҳозир бўламан ва мени нотинчликдан халос этувчи ҳукмга ўз қўлим билан муҳр босаман…

      Унинг овози бўғилди, чаккаларидаги қизиллик оқиш қонсизлик билан алмашинди. Аъёнлар уни ёстиққа ётқизишди ва туркана малҳамлар билан ҳушига келтиришга шошилишди. Бир оз вақт ўтиб қирол маъюслик билан деди:

      – Афсус, мен шу ширин онларга қанчалик ташна бўлгандим. Лекин бу фурсат жуда кеч етиб келди, узоқ вақт орзу қилган ҳодисадан лаззатланиш каминага насиб этмайдиган бўлди. Борақол, тезроқ бор – мен адо этишга ожиз бўлган бу қувончли бурчни ҳеч бўлмаса бошқалар бажаришсин. Мен ўзимнинг катта муҳримни махсус давлат кенгашига ишониб топшираман; бу кенгаш таркибига кирувчи лордларни ўзинг танла ва шу заҳотиёқ таомилни бошланглар. Тезроқ бўл дедим сенга! Қуёш чиқиб-ботгунига қадар менга Норфолкнинг бошини келтир, мен уни ўз кўзларим билан кўриб қолай.

      – Подшоҳ амри адо этилгай. Таомилни амалга оширишим учун девон муҳрдорлари менга ҳозироқ катта муҳрни топширишларини буюрмоқликни ҳазрати олийлари ихтиёр этсалар маъқул бўлурди.

      – Муҳр? Муҳр сенда сақланяпти-ку ахир!

      – Маъзур тутинг, ҳазрати олийлари! Икки кун муқаддам сиз ўзингиз уни каминадан олдингиз ва токи Норфолк герцогининг ўлим ҳукмига шоҳона илкингиз ила шахсан муҳр босгунингизга қадар ҳеч ким унга тегинишга журъат этмаслигини амр этдингиз.

      – Ҳа, эсладим… ҳақиқатан ҳам уни олганим рост… ёдимда… Лекин уни қаерга қўйдим?… Жуда заифлашиб қолдим… Охирги кунларда хотирам менга тобора кўпроқ панд бермоқда. Булар ҳаммаси жуда ғалати, ниҳоятда ғалати…

      Қирол бир пайт тушунарсиз ғўлдирай бошлади, сочи оқарган бошини аста чайқаган кўйи, муҳрни нима қилганини эслашга ҳаракат қиларкан, уринишлари бесамар кетаверди.

      Ниҳоят лорд Гертфорд тиз чўккан ҳолида унга эслатишга журъат этди:

      – Ўзбошимчалик ила ҳазрати олийларига маълум қилмоғимга ижозат этгайсиз: шу ерда ҳозир бўлганларнинг кўпчилиги, шу жумладан камина ҳам, шуни эслаймизки, сиз катта давлат муҳрини Уэлс шаҳзодаси аълоҳазратларига топшириб, уни лозим

Скачать книгу