ТОП просматриваемых книг сайта:
Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.. Норқизил Кенгбоев
Читать онлайн.Название Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Норқизил Кенгбоев
Издательство Yangi asr avlodi
Сафда турар мана "Ширин ва Шакар", От устида қилич сермар "Гулковсар", Ошиқ бўлиб оҳ, деб ўтди жаҳонда, Моҳна билан айтишолмай Ойсавсар.
Рустам ўтди икки кўзи кўр бўлиб, Рустам ўтди бу дунёда зўр бўлиб. Айтайми, қўнғиротнинг шеридан, Душманини сермаб отган нор бўлиб.
Айтайинми "Холбека"дай ошиқдан, "Тоҳир – Зуҳра" гул узатган бешикдан,
"Юсуф – Зулайхо" ҳам ўтган оҳ уриб, "Лайли – Мажнун" зор йиғлаган ёшликдан.
Гўрўғлининг ўзи ўттизта достон Ўн беш достон бўлиб юрар "Авазхон". Икки ойда етолмаган устозлар – Айтганда ҳам қолиб кетган "Гулнозхон".
"Ҳасанхон"дан сўйлайинми, "Равшан"дан, Ё "Нурали" кезган боғу гулшандан, «Кунтўғмиш» ёхуд "Ойчинор" бўлсин, Ё давримиз қозонган довруғи шондан.
Достонлар сафида турар "Зайдиной", Ундан қолишмайди асло "Гулшаной", Барчасидан гўзалликда беназир, Нафосатли, назокатли "Келиной".
Ботир билмас юрса товнинг ўрини, Қўнғиротнинг "Алпомиш"дай зўрини, Барчин бека ўзи битта достондир, Ё айтайми, "Ёдгоржон"дай шерини.
Гоҳи давраларда қўшиқ куйладим, Инсон дардин бор вужуддан сўйладим, Қайғу ғамлар қолди бугун орқада, Улуғ замон ҳақда достон айладим.
Ойша ўтди душманлардан ўч олиб, Омон ўтди мажнунтолдай ирғалиб. Эшқораман Дўстқорадан айтайми, Олишганда чиққан душмандан ғолиб.
Эртаклар ҳам ошар икки бор юздан, Термалару қўшиқлар ҳам юз-юздан, Топишмоқ, мақоллар саноғи йўқдир, Қайсидан айтай, деб сўрайман сиздан.
Қуёш эритади товнинг қорини, Сизга айтай бисотимда борини, Қайсисини агар маъқул десангиз, Мақтай-мақтай айтай ўша зўрини.
Қодир бахши бу дам жўшиб бораман, Айтай