ТОП просматриваемых книг сайта:
МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Читать онлайн.Название МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Издательство Yangi asr avlodi
МАВЗУ ҲАҚИДА ХУЛОСА ЎРНИДА НИМА ДЕМОҚЧИМАН. Шундай мавзу борки, уни такрорлаганинг сайин ибодатдай имонингни бут қилади, кўнглингни ўстиради, маънавиятингни бойитади.
Бу мавзу – ибодат, бу мавзу – Ватан!
Агар болаларни шўхликлари учун жазоламоқчи бўлсангиз, тоғликлар одатига кўра истаган жойига уришингиз мумкин, лекин юзига қўл тегизиш мумкин эмас. Тоғликларнинг ёзилмаган қонуни шу: инсон юзи дахлсиздир.
ДОҒИСТОН – менинг юзим. Ҳеч кимнинг менинг юзимга дахл қилишига йўл қўймайман!
Тоғликлар унча-мунча гапга жанжаллашмайди. Ҳақорат қилишса ҳам чидашади ёки ҳақоратли сўзларга ҳақоратли сўзлар билан жавоб қайтаришади. Агар ҳақоратли сўзлар ўзларига қаратилган бўлса, улар шундай айтишиб тураверишлари мумкин. Бироқ ҳақоратли сўзлар онасининг ёки опа-синглисининг шаънига тегиб кетса борми, қўллар ханжар томон чўзилади.
ДОҒИСТОН – сен менинг онамсан! Мен билан баҳслашмоқчи бўлганлар, шуни доим ёдда тутинг. Мени хафа қилиш мумкин – барига чидайман. Бироқ менинг Доғистонимга тил тегиза кўрманг.
ДОҒИСТОН – менинг муҳаббатим, менинг қасамим, менинг тавбам, менинг ибодатим!
ДОҒИСТОН – ҳаётимнинг мазмуни, барча шеърларимнинг бош мавзуси!
Баъзан мендан фақат сенинг ўтмишингни, анъана ва урф-одатларингни, афсона ва қўшиқларингни, байрам ва тўй-ҳашамларингни, жангнома ва кулфатда билинган дўстларингни, садоқатли муридлар ва вафодор беваларингни, қатъиятли ўсмирларинг ва мушфиқ оналарингнинг кўз ёшларини сўзлаб беришимни сўрашади.
Баъзан мендан фақат ҳозирги кунингни, жамоа хўжаликларинг ва завод-фабрикаларингни, кутубхоналаринг ва театрларингни, меҳнатда кўрсатаётган қаҳрамонликларингни ҳикоя қилишимни сўрашади.
Мен сенинг ўтмишинг ёки ҳозирги кунинг ҳақида алоҳида-алоҳида сўзлай олмайман. Мен учун битта Доғистон бор. У сен ўзингсан асрлар синовидан мардонавор ўтиб келган Доғистоним. Менинг юрагимда сенинг ўтмишинг, ҳозирги кунинг ва келажагинг бирлашиб кетган.
Бошқа замин ва давлатлар тарихи қон билангина эмас, сиёҳ билан ҳам аскарлар ва саркардалар, ёзувчилар ва муаррихлар томонидан оппоқ қоғозларга ёзиб бўлинган. Доғистон тарихини эса, қиличлар билан тошларга ёзишган. Фақат йигирманчи асрдагина Доғистон қўлига қалам тутқазишган.
Доғистоннинг мард ўғлонлари қони тўкилган, хоки қўшилиб кетган қадимий жанггоҳлардан ўтдим. Жамоа хўжаликларидаги буғдой ва бошқа дон сепилган майдонлар мендан асло ранжиманг. Ахир, мен Доғистоннинг ҳозирги куни ҳақида ёзганимда ўтмишини сира ранжитган эмасман.
Мен узоқ давлатлардан қайтганимда тоғликлар қуршаб олишиб, кўрган-кечирганларим тўғрисида сўрашади. Улар атрофимда давра қуришиб, сўзларимни диққат билан тинглашади. Франциями, Ҳиндистонми, Япониями, Туркиями, бошқа давлатми, улар ҳақидаги хотираларимни уч соатча сўзларман, кейин ўз-ўзидан Доғистон тўғрисида гапира бошлайман. Мен Доғистон