ТОП просматриваемых книг сайта:
МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ. ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Читать онлайн.Название МЕНИНГ ДОҒИСТОНИМ
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения ҲАМЗАТОВ РАСУЛ
Издательство Yangi asr avlodi
Тоғликлар айтишади: одам кийим кийганда, ботир отга минганда билинади. Бу мақол жуда уйғун жаранглайди ва ҳикмати ҳам ибратли. Ахир, қаҳрамон бўлиш учун албатта йўлбарс терисида туғилиш шарт эмас. Баъзан пўлат совут кийганда ҳам қўрқоқни юраги безовта қилиши мумкин.
НЕГАКИ, неча бор тарвузини сиртига қараб танлаб, ичи оппоқ ёки бемаза чиққанда гарданимни қашиб қолганман.
НЕГАКИ, унцукуллик бир йигит тунда севгилисининг уйига кириб, уни пўстинга ўраб олиб қочган, кейин пўстинни очиб кўрса шошилинчда севгилисининг бувисини ўғирлаган экан.
НЕГАКИ, Абутолиб ҳикоя қилгандай, бир куни уни узоқ овулда бўлаётган тўйга сурнай чалишга чақиришибди. Тўй жуда яхши ўтибди. Уч кеча-кундуз сурнай, чилдирма, гармонь, скрипка жўрлигида қўшиқ айтилибди. Доғистонликлар айтгандай: «дам-дам» ҳам, «чам-чам» ҳам, яъни эшитадиган нарса ҳам, ейиладиган нарса ҳам муҳайё қилинибди. Овулдаги барча одам – боладан кексагача тўйга келибди, оз бўлсада рақсга тушибди.
Учинчи куни тўйни олиб борувчи (тамада) баланд овозда куёв ва келин рақсга тушишини эълон қилибди. Куёвни ҳамма уч кун давомида кўриб турганди, келин эса уч кун давомида юпқа тўй рўмоли остида ўтирганди. Абутолиб ҳам уч кун давомида келиннинг кийим-бошига суқланиб қараб, сурнай чалибди. Эҳтимол, чиройли кийим-бош унга Кавказ антологиясининг муқовасини эслатгандир.
Ниҳоят, келин ўрнидан туриб даврага тушди. Абутолиб унинг гавда тузилишини кўриши билан ҳафсаласи пир бўлибди. Агар келинни ўхшатиш лозим бўлса, уни Давлатнашр чиқарган қирғизларнинг қалин «Манас» эпоси китобига ўхшатиш мумкин эди. Келин юзидаги юпқа рўмолни кўтаришга чоғланди. Ҳамма тек қотган, Абутолиб ҳам нафас олмай тикилиб турибди. Мана келин рўмолни бир лаҳзага кўтарди, шу лаҳзани ҳамма уч кун кутганди…
Унинг бир кўзи Хунзахга қараган бўлса, иккинчи кўзи Батлахда эди. Бир-бири билан аразлашган кўзларни бесўнақай бурун ажратиб турарди.
Абутолиб ўз-ўзидан жуда ранжибди. Энди у сурнайини ҳам чалишга ҳоли қолмабди. Тўкин дастурхонга ҳам бошқа қўл урмабди. У тўйни ташлаб чиқиб кетибди.
Менимча, Абутолиб келинни тавсифлаганда сал ошириб юборгандир.
ҲАР ҲОЛДА, яхши безаклар ҳам ёмон ёзилган китобни ўқишли қила олмайди. Унга холис баҳо бериш учун безакли рўмолни кўтариш кифоя.
ҲАР ҲОЛДА, шундай бир йил бўлганди, тоғлик аёллар ва уларга эркакларнинг ҳурмат билан муносабатда бўлиши масаласи мамлакат миқёсида кўндаланг қўйилди. Ўша йили эрлар хотинларига кескин гап айта олишмади. Оддий оилавий жанжал учун ҳам эрни туман марказига чақирар, роса пўстагини қоқиб ҳайфсан беришарди. Кўпчиликда эътироз туғилмаслиги учун аввал туман раҳбариятида ишловчи барча эркакларга биттадан ҳайфсан эълон қилинди. Ҳатто, ўша йили тоғлик аёллар анжумани ҳам ўтказилиб, улар шаънига шу қадар мақтовлар айтилдики, агар ўтган йиллардаги барча мақтовлар жамланганда ҳам ўша йилдагига