ТОП просматриваемых книг сайта:
АСРОРНОМА. Шайх Фаридуддин Аттор
Читать онлайн.Название АСРОРНОМА
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Шайх Фаридуддин Аттор
Издательство Yangi asr avlodi
Агар бир лаҳза сендин айру тушсам,
Қаро тортсин кечам ҳам, кундузим ҳам.
875 Ки жононсиз менга жон бўлмасин ҳеч,
Сенингсиз давру даврон бўлмасин ҳеч.
Демас икки жаҳонни кимки марддир,
Тилар ул биттасин, ул беададдир.
Дема лаззат уларда жондин ортиқ,
У лаззат Ҳазратингда ондин ортиқ.
Нечун икки жаҳонни қўймагайсен?
Нечун ёлғиз Эгам деб куймагайсен?
Уни иста фақат, йўлдин адашма,
Фалакка кўзни тиккил, чоҳга тушма.
880 Ўзинг бирлан эмас, машғули Ҳақ бўл,
Ўзингдин кеч, унинг меҳрига ғарқ бўл.
Ўзингдин айру тушгил, турма бунда,
Етарсен нурли бир оламга унда.
Биҳиштни сотди бир буғдойга Одам,
Уни сотгил ўшал қийматда сен ҳам.
Дема, чун баъзиларни бўйнига то
Солиб занжир, сурар жаннатга Оллоҳ.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.