ТОП просматриваемых книг сайта:
САҲИФАЛАР. МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ
Читать онлайн.Название САҲИФАЛАР
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения МЕҲМЕД ОКИФ ЭРСЎЙ
Издательство Yangi asr avlodi
Авваламбор, Туркистон, Идилбўйи, Қирим ва Қофқоз турклари орасида бирликка интилиш ва ишбирлиги учун ўзаро хабарлашма юзага келди.
Ялта-Алушка йўлидаги Ғаспира қишлоғида туғилган, Боғчасарой, Оқмачит (Симферопол), Йўлкермон (Воронеж) ва Москвада маълумот олган, эндиликда Боғчасаройда “Таржумон” газетасини чиқараётган, номи оламга таниқли олим, ёзувчи ва муҳаррир Исмоил Ғаспирали (Гаспринсикий) Манифест берган эркинликдан фойдаланиб:
“Азиз ва муқаддас уч нарса бордирки, қанча сўйланса, ёзилса яна оздир ва оздир: буларнинг бири “диндир”, бири “тилдир” ва яна бири “илмдир”, деб ёзади (Ғаспирали. Танланган асарлар. Уч жилдлик. Истанбул, 2908 йил. Ш жилд. 87 бет).
Туркистонда машҳур педагог, публицист, шоир ва жамоат арбоби Мунаввар қори Абдурашидхонов:
“1905-нчи 17 октябрда берилмиш манифест, яъни ҳуррият жумла Русия фуқароларини асирлик зиндонидан озод қилиб, ўз ҳуқуқи диния ва дунявия-ларини талаб қилмоқда ва ўз мамлакатларини ислоҳида ва ўз мактаб ва мадрасалариға тартиб ва низом ижро қилмоқда,” деб ёзади Мунаввар қори Абурашидхонов (Танлангани асарлар. Тошкент, 2003 йил. 139 бет).
Татаристоннинг машҳур шоири, ёзувчи ва публицист Абдулла Тўқай ўзининг “Онг” деган шеърила:
Биз Бешинчи йилда бир кунда уйғондик тонг билан,
Ишга даъват этди бизни кимдир эзгу ном билан…
… Ўтди энди, дўстларим, ул ўтган иш, не бўлса ул;
Энди ишлайлик очиқ кўзлар билан, чин онг билан,-
деб ёзади. (Абдулла Тўқай. Асарлар. Беш томлик. Қозон. 2-жилд. 216 бет. )
Манифест халққа матбуот ва сиёсий ташкилотлар тузишга рухсат берганлигидан фойдаланиб, Туркистон жадидлари бир қатор уюшма-жамиятлар билан бирга газета-журналлар чиқардилар. Тошкентда “Тараққий” (1906, 27 июн. Муҳаррири: Исмоил Обидий) , “Хуршид” (1906, сентябр. Муҳаррири: Мунаввар қори Абдурашидхонов ), “Шуҳрат” 1907,
1 декабр. Муҳаррири: Абдулла Авлоний), “Тужжор” (1907. Муҳаррири: Саидкарим Саидазимбой ўғли), “Осиё” (1908. Муҳаррири: Аҳмаджон Бектемиров) газеталари чиқа бошлади.
Бухорода “Турон”газетаси (1912. Муҳаррири: Ғиёсиддин Ҳасаний) ўқувчиларга етиб борди.
Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий “Ойна” (1908) журнали, кейинроқ “Самарқанд ” (1913) газетаси нашрларини йўлга қўйди.
Фарғонада “Садойи Фарғона” (1914. Муҳаррири: Обиджон Маҳмудов)
чиқиб турди.
Айни чоғда Тошкентда 1909 йилнинг 12 майида “Жамияти хайрия” (муассислари Абдулла Авлоний, Мунаввар қори Абдурашидхонов ва бошқалар) , Бухорода 1909 йилнинг 18 июнида “Тарбияти атфол” (муассислари Ҳамидхўжа Меҳрий, Усмон Хўжа ва бошқалар) жамияти ташкил топади. Бу жамиятларнинг