Скачать книгу

деб Каспий денгизига қуйилишини қайд қилади.

      Милодий IV асрга келибгина Рим олими Аммиан Марцеллин Суғд тоғларида иккита – Араксот ва Дима дарёлари Орол денгизига қуйилишини биринчи марта кўрсатиб ўтади.

      Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий Амударё (Баҳри Балх) ва Сирдарё (Узун дарё) бир кўлга қуйилади, бу кўл яна Орол, иккинчи номи Хоразм денгизига қуйилишини аниқлаб, чекка нуқталари координаталарни ҳам кўрсатиб ўтган.

      Абу Райҳон Беруний Орол денгизи тўғрисида батафсил маълумот беради. Кейинчалик «Жайхун» ва «Сайхун» дарёси номи билан атала бошлаган икки буюк дарё – Аму ва Сир бир неча асрлар давомида Ўрта Осиё халқларига ўз борлиғини бахшида қилиб келган.

      Қизил империянинг мустабид тузуми тугатилгандан кейин Сирдарё ва Амударёни ҳар ким ўз билганича кашф қила бошлади, бу икки азим дарё сиёсатга айланди, «оға»ларимиз пайтни пойлаб турли лойиҳаларни кўндаланг қилиб, «трансчегаравий дарёлар» деб номлаб ўз таъсирини бўшаштирмаслик чораларини кўра бошлади.

      Табиат устидан зўравонлик қилиш, азалий мувозанатни бузиш оқибатлари сон-саноқсиз қурбон ва касофатларга олиб келишини азалдан ҳаммага маълум. Бир кўз ўнгингизга келтиринг: Семиплатинский ядро полигони, Чернобил фожиаси, Орол денгизи қуриши, Тожикистон алюминий заводидаги заҳарли оқимни нима билан изоҳлаш мумкин?

      Вахш сув омбори тепасида Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСи, Қирғизистондаги Қамбарота ГЭСи қурилиши ўз оқимида келаётган сувни боғлаб, Табиат устидан кулиш, зўравонлик эмасми?

      Бу ишларни сиёсатга айлантираётган «оға»лар четда туриб, катта кредитлар ажратиб томоша қилиб ўтиргани ҳаммасидан ачинарли.

      Улар виждони олдида ҳисобот бериши керак.

      Бу икки азим дарёнинг йўлини тўсиш, сув омборлари қуриш натижасида халқ бошига келаётган хатарли ишларнинг оқибати нима билан якунланишини билмаслиги жуда ажабланарли ҳол.

      Ишлар шундай кетаверса, бир кун келиб дўконлардан ҳавони ҳам сотиб олишимизга тўғри келади.

      Ўрта Осиёда оқар сувларнинг етишмовчилиги ҳаммага аён. Минтақадаги трансчегаравий сув ресурсларни юқори ва қуйи оқимида жойлашган барча беш давлатда сув аҳоли сони, суғориладиган ер майдонига қараб тақсимланиши зарур. Бу тўғрида 1997 йилги халқаро дарёлар оқимларидан фойдаланиш ҳуқуқлари тўғрисида ҳамда 1992 йилги Трансчегаравий дарёлар ва халқаро сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги конвенцияларга мутлақо бўйсуниш керак.

      Рўғин ГЭСи кўлами ва миқёси жиҳатидан ғоят катта иншоот, ГЭС лойиҳаси собиқ Иттифоқ даврида, бундан 50 йил муқаддам тузилган. Бу эскирган лойиҳага мутлақо ишониб бўлмайди. ГЭС сейсмик зилзила шкаласи юқори бўладиган баланд тоғ зонасида қурилишини ҳисобга олсак, бунинг касофат оқибати нималарга олиб келишини инсон ақлига сиғдириш қийин. Кучли зилзила бўлмайди деб ким кафолат беради? Буларнинг ҳаммаси ўта хатарли жараёндир, ўз бағрига 11 миллиард куб метр сув ушлаб турган омборнинг суви қаерларгача боради? Булар инсон тасаввурига сиғмайди.

Скачать книгу