Скачать книгу

сезиларли ўсиб бориш олға силжишингизга ва ортга суришни бартараф этишингизга ёрдам беради.

      Лойиҳа тузиш

      Агар сизда тайинли бир лойиҳа бўлса, уни тўкис якунига етказиш учун унда кўзда тутилган барча босқичлар рўйхатини тузиб чиқинг. Лойиҳада белгиланган вазифаларни муҳимлигига кўра кетма-кетликда ёзинг. Уни қоғоз ёки компьютер экранида шундай жойлаштирингки, ҳар бир босқич ёки вазифа аниқ кўриниб турсин. Сўнг вазифаларни битталаб бажаришга киришинг. Шу услуб билан талайгина ишни уддалаганингизни кўриб ҳайратда қоласиз.

      Рўйхат бўйича ишлаганингиз сари, ўзингизни янада маҳсулдор ва тетик ҳис қиласиз. Ҳаётингиз тизгинини қўлга оласиз. Бу сизни табиий равишда яна-да кўпроқ ишларни бажаришга ундайди. Сиз ишга яна-да яхшироқ ва ижодий ёндаша бошлайсиз. Шу билан бирга, тезроқ ишлашга имкон берувчи тушунчани чуқурроқ англаб етасиз.

      Рўйхатдан оғишмай ишласангиз, сусткашликни бартараф этишга қодир ижобий интилиш ҳиссини шакллантирасиз. Бу ҳиссиёт сизга куч бахш этади ва кун давомида сураътни бўшаштирмасликка ёрдам беради.

      Шахсий самарадорликнинг энг қимматли қоидаларидан бири 10/90 тамойилидир. Қоидага биноан, агар бирор ишга қўл уришдан олдин режа тузиш ва лойиҳалашга 10 фоиз вақт сарфласангиз, бу бошланган ишни ниҳоясига етказишда 90 фоиз роль ўйнайди. Буни исботлаш учун мазкур қоидага амал қилишнинг ўзи кифоя.

      Ҳар бир кунни олдиндан режаласангиз, вазифани бошлаш ва давом эттириш анча осон туюлади. Ишлар ҳар қачонгидан кўра тез ва силлиқ кечади. Ўзингизни яна-да кучли ва билимли ҳис қиласиз. Ишни кутганингиздан анча тезроқ амалга оширасиз. Натижада, сизни тўхтатишнинг иложи бўлмай қолади.

      Ушбу қурбақани паққос туширинг!

      1. Ҳар бир кун, ҳафта ва ойни режа асосида бошланг. Дафтарча ёки бир варақ қоғоз олиб, кейинги йигирма соат ичида бажаришингиз зарур бўлган барча ишлар рўйхатини тузинг. Янги фикрлар хаёлингизга келиши билан уларни рўйхатга тирканг. Барча лойиҳаларингиз, муҳим бўлган кенг кўламли вазифаларингиз рўйхатини тузиб чиқинг.

      2. Асосий мақсадларингиз, лойиҳаларингиз ва вазифаларингизни муҳимлик даражасига кўра саралаб чиқинг. Қай бирини аввал, қай бирини кейин бажаришни уларнинг муҳимлигига қараб кетма-кетлик бўйича тартибланг. Ишга киришганда хаёлингизда ишнинг якуни бўлсин, лекин амалда уни бошидан бажаринг.

      Фикрларингизни қоғозга туширинг. Доим рўйхат бўйича ишланг. Шунда анчайин маҳсулдор инсонга айланганингиздан ва қурбақани паққос тушириш қанчалик осон эканлигидан лол қоласиз.

      3-БОБ

      80/20 қоидасини қўлланг.

      Агар биз ундан тўғри фойдалана олсак, бизда ҳамиша етарлича вақт топилади

      Волфганг Вон Гёте

      Ҳаёт ва вақт бошқаруви тамойиллари ичида энг фойдалиси 80/20 қоидасидир. Ушбу қоидани унинг асосчиси шарафига Парето тамойили деб ҳам аташади. Алфредо Парето итальян иқтисодчиси бўлиб, бу тамойилни илк бор 1895 йилда тилга олган. Парето жамиятда инсонлар табиий равишда гуруҳларга

Скачать книгу