ТОП просматриваемых книг сайта:
Танланган асарлар: Қиссалар. Чингиз Айтматов
Читать онлайн.Название Танланган асарлар: Қиссалар
Год выпуска 0
isbn 978-9943-6609-8-4
Автор произведения Чингиз Айтматов
Издательство SHARQ
Ақл-ҳушли, меҳрибон Наима эрининг тақдиридан ташвишланиб, тегишли идораларга тинимсиз хатлар йўллаб, Тўрақулни сўроқлайди. Охири бир энлик ёлғон жавоб хати олади. “Ўн йилга қамалиб, хат ёзиш ҳуқуқидан маҳрум этилди”. Ҳолбуки, у 1937 йил охирида ҳибсга олиниб, тез орада Фрунзега келтирилиб, қамоққа тиқилган ва 1938 йил кузида шаҳар яқинидаги овлоқ жойда 137 маҳбус қаторида отиб ташланиб, яширинча кўмиб юборилган эди… (Бу ҳақиқат эса 57 йилдан кейин тўла-тўкис маълум бўлади…)
Советлар юртида жамоалаштириш сиёсати кечар, социалистик жамиятни энг самарали ва фойдали тузум бўлишини хом хаёл қилишганларидан, оқибатини ўйламасдан ажабо ишларни ҳаётга татбиқ этишарди. Қирғиз отларининг зоти марказни қониқтирмайди. Калтабақай отларнинг бўйини ўстириш учун бўйчан Дон айғирлари олиб келинади. Маҳаллий шароитни билмасдан заҳарли ўтни еб қўйиб ҳаром қотган отнинг ўлими сабабини билиш учун келган рус ветеренари умуман қирғизчани билмас, йилқичилар орасида эса бу воқеани рус тилида тузукроқ тушунтирадигани топилмайди. Икки томоннинг ҳам боши қотиб турганда, кимнингдир эсига Ойимхон энанинг ўн ёшли набираси, Чингиз тушиб қолади.
Ўша куни набирасининг таржимонлиги бутун овулнинг ютуғи сифатида баҳоланганидан қувонган Ойимхон момо кечга томон ўзлариникига йилқичи овулдошлари ва меҳмон ветеренарни зиёфат дастурхонига таклиф этади. Жонлиқ сўйишади. Меҳмонлар ёш Чингизни