Скачать книгу

ҳукм янги очилган шарт-шароит туфайли бекор қилинади. Т. Айтматов ўлимидан кейин оқланди.” Умидларини йўқотиб, болалари етим эканлигини билган муштипар аёл неча кунлар қон-қақшаб, йиғлаб-сиқтади. Шунда ҳам Наимахоним эрининг ўлганига барибир ишонмайди. Чунки…

      Роза Айтматова ҳикоясидан: “У уруш йиллари Кавказдан Шакарга кўчиб келтирилган одамлар орасида Айвазиди исмли грек фолбин аёли бўларди. (Одамлар унинг фоли тўғри чиқяпти, дегани учун (онам) ўшанинг олдига боради. Фолбин қаҳва қуйқумига қараб фол очарди.) У нима дейди денг:

      – Эринг қамоқда. Тўртта фарзандинг бор. Жуда оғир ҳаёт кечиряпсан. Сизлар бу ерда (овулда) яна ўн йил яшайсизлар. Тўнғич ўғлинг сени шаҳарга олиб кетади. Ўғлингнинг шуҳрати бутун дунёга таралади, – деб гапини тугатади фолбин.

      – Эрим-чи? Тирикми, қачон қайтиб келади? – деб сўрайди онам.

      – Эринг жуда олисларда юрибди. Сен у билан кўп йиллардан сўнг учрашасан, – деб жавоб беради фолбин…

      Фолбиннинг олдига Наима хоним 1944 – 45 йиллари борган.

      Ҳақиқатдан ҳам Чингиз Қишлоқ хўжалик институтини битиргач, 1954 йилдан Фрунзеда қолади ва онаси ва ука-сингилларини овулдан олиб кетади.

      “Онам умрининг охиригача Чингизнинг қарамоғида яшади. Назаримда, у фақат тўнғич фарзанд эмасди, айни пайтда улар ўртасида руҳий қандайдир яқинлик ҳам бор эди. Унинг ҳар бир асарини, ҳатто мақолаларию суҳбатларини ҳам онам берилиб, қизиқиб мутолаа қиларди”.

      Йиллар кечаверди. 1963 йил. “Москвадан олий мукофот олиб қайтаётган Чингизни кутиб олиш учун Республика раҳбарлари, қариндошлари, яқинлари йўлига пешвоз чиқдилар. …Чингиз уйга ҳам кирмасдан тўғри касалхонага борди. Онам ёстиқдан ўмгагини аранг кўтариб (оёқлари шишиб кетган эди), Чингизнинг кўкрагига бошини қўйганча, узоқ йиғлади. Унинг кўзларида тоғ жилғаларида оқаётган зилол сув мисоли беғубор севинч ёшлари дув-дув тўкиларди. Неча-неча йиллардан сўнг илк бор кўксини тўлдириб нафас олди. Гуёки, уйқусиз ўтказилган ваҳшатли тунлардан ном-нишон қолмагандай эди. Бир сўз билан айтганда, Чингиз шон-шуҳратга бурканган кун онам учун Тўрақулнинг маънавий ғалабаси бўлди.”

      Чингиз Айтматов отасининг азиз хотираси ва онасининг фидойилиги олдида ўзини жуда қарздор ҳисоблаб, қаламим билан буни оқласам дерди. Отаси ўлимини эшитгандан олти йил ўтиб битган “Момо ер” қиссасини уларга бағишлади. Асар шундай бағишлов билан очилади: “Ота, мен сенга ёдгорлик ўрнатолмадим. Сенинг қаерда дафн этилганингни ҳам билмайман. Ушбу асаримни, отам Тўрақул Айтматов, сенга бағишлайман.

      Она, сен бизни улғайтириб одам қилдинг. Сенинг узоқ умр кўришингни тилаб, онам Наима Айтматовага бағишлайман”. Қисса ёдгорлик эди отасига. Қиссани ютоқиб, ўқир экансиз ундаги бош қаҳрамон Тўлғаной тимсолида онасининг кўнгил сиймосини яратганига амин бўласиз.

      Шу бағишловларнинг ўзи кун келиб отасининг сўнгги кунлари гувоҳи бўлган одам йиллар оша уларни йўқлаб камерадошининг сўнгги тилагини уларга етказишини адиб билмаган.

Скачать книгу