ТОП просматриваемых книг сайта:
Дуо ибодатнинг мағзидир. Фотима Сулаймон қори қизи
Читать онлайн.Название Дуо ибодатнинг мағзидир
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-978-1
Автор произведения Фотима Сулаймон қори қизи
Издательство SHARQ
«Бирор қавм мажлис қуриб, Аллоҳни зикр қилсалар, уларни фаришталар қуршаб оладилар ва раҳмат уларни ўраб олади ҳамда Аллоҳ таоло Ўзининг ҳузуридагилар олдида шу қавмни зикр қилади».
«Қай бир қавм Аллоҳнинг розилигини истаб, Уни зикр қилишга жазм этган бўлсалар, осмондан бир жарчи: «(Гуноҳларингиз) мағфират қилинган, хатоларингиз яхшиликка алмаштирилган ҳолингизда (ўрнингиздан) туринглар», деб нидо қилади».
«Албатта, осмон аҳли Аллоҳ таолонинг исми зикр қилинадиган ер аҳлининг уйларини худди сиз осмондаги юлдузларни кўрганингиз каби кўрадилар».
«Бирор қавм жам бўлиб, Аллоҳни зикр қилсалар, шайтон ва дунё улардан четлашади ва шайтон дунёга: «Кўряпсанми, нима қиляптилар?» дейди. Дунё бўлса унга жавоб бериб, шундай дейди: «Қўявер, улар тарқалиб кетса, бўйинларидан ушлаб, сенга олиб бораман».
«Албатта, Роббингиз ҳаёли, карамли, олийжаноб Зотдир. Бандалари қўлларини кўтариб (дуо қилсалар), ҳеч нарсасиз бўш қайтаришдан ҳаё қилади».
«Кимки Аллоҳ таолога дуо қилмаса, Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади».
«Зикрнинг яхшиси махфийсидир ва ризқнинг яхшиси кифоя қиладиганидир».
Донишмандлар айтадилар: «Хушомад сўзлар билан эмас, балки хорлик, зорлик сўзлари билан дуо қилинглар».
«Агар Аллоҳ таоло бир бандасини севиб қолса, унинг зору тазаррусини эшитиш учун уни (кўп фитна ва балоларга) гирифтор қилади».
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуони уч мартадан қайтарар эдилар».
Дуо ибодатдир. У банда билан Парвардигорининг орасини боғловчи ибодатдир. Дуо чин ихлос билан холис Аллоҳга ёлвориб, пок ниятда қилинса, Холиқу Зулжалол унга албатта ижобат этади. Бевосита Унинг Ўзидан сўрасангиз, Унга тавба-тазарру қилиб, дуога қўл очсангиз, У ноумид қолдирмайди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», деди» (Ғофир сураси, 60-оят).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таолонинг наздида дуодан кўра мукаррамроқ нарса йўқ», дедилар».
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Парвардигори оламнинг ҳузурида энг икром қилинган нарса дуодир. Шунинг учун банда кўп дуо қилиши лозимдир.
Бу ҳадисдан дуо барча зикр ва тоатлардан афзал экани англанади. Дуо Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳузурида мукаррам, даражаси юқори, қадри улуғ нарса ҳисобланар экан. Бас, уни қабул ва ижобат қилиши ҳам шунга қараб бўлади.
Шундан келиб чиққан ҳолда дуо икки қисмдан иборатдир, дея оламиз. Тил билан сўраш ва дил билан сўраш. Тил билан сўраш дилдагининг таржимасидир. Худди шу ҳолат – дил билан қасд қилиш ва уни тил билан таржима қилиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло учун энг мукаррам нарсадир. Шунинг учун