ТОП просматриваемых книг сайта:
Ирода кучи. Келли Макгонигал
Читать онлайн.Название Ирода кучи
Год выпуска 0
isbn 978-9943-24-123-7
Автор произведения Келли Макгонигал
Издательство ZABARJAD MEDIA
– "Мен хоҳлайман" кучининг синови. Сиз бор кучингизни бағишламоқчи бўлган энг муҳим ва узоқ муддатли мақсадингиз нима? Қайси "истак" сизни йўлдан оздириши ва бу мақсаддан чалғитиши мумкин?
“МЕН ҚИЛАМАН”, “МЕН ҚИЛМАЙМАН”, “МЕН ХОҲЛАЙМАН”: ИРОДА КУЧИ НИМА ВА У НИМА УЧУН МУҲИМ
Ирода кучи нимага муҳтожлиги ҳақида ўйлаганда, хаёлингизга энг аввало қандай фикр келади? Кўпчилигимиз учун ирода кучининг классик синови бу – васвасадир, хоҳ у ширинлик бўлсин, хоҳ сигарет ёки бир кеча-кундузлик кўнгилҳушлик бўлсин. Одамларнинг “Мен иродасизман” дейиши, бу одатда “Оғзим, ошқозоним, юрагим ёки… (тана аъзойим ўрнига) “ҳа” демоқчи бўлиб турса, мени “йўқ” дейишим қийин” деган маънони билдиради. Уни "Мен қилмайман" кучи деб номланг.
Aммо йўқ дейиш қобилияти – ироданинг фақат битта таркибий қисмидир. Охир оқибат, "шунчаки йўқ дегин" – бутун дунё сусткаш ва ялқовларининг энг севимли учта сўзидир. Баъзан "ҳа" деб айтиш муҳимроқдир – акс ҳолда эртага (ёки абутунлай) қолдирилган барча нарсани қандай амалга ошириш мумкин? Ишончсизлик, майда ташвишлар ёки чексиз реалити-шоулар оқими сизни ишонтиришга ҳаракат қилса ҳам, ирода кучи бугунги юмушни бугунги вазифалар рўйхатига киритишга ёрдам беради. Ҳатто қалбингизнинг бир қисми буни хоҳламаса ҳам, қилишингиз керак бўлган нарсани қилиш қобилиятини, биз "Мен қиламан" деб атаймиз.
"Мен қиламан" ва "Мен қилмайман" кучлари ўз-ўзини назорат қилишнинг икки томонидир, лекин бу улар билан чекланиб қолмайди. Ўрни келганда "ҳа" ва "йўқ" дейиш учун учинчи куч: чиндан ҳам нимани хоҳлаётганингизни эслаб қолиш қобилияти керак бўлади. Тушунаман, сиз чиндан ҳам шоколадли печенье, учинчи мартини ёки дам олишни хоҳлаётгандексиз. Aммо васвасага дуч келганингизда ёки сусткашлик билан ўйин ўйнаётганингизда, сиз ҳақиқатан ҳам тор жинси шимлар кийиш, лавозимга кўтарилиш, кредит карта қарзингизни тўлаш, никоҳингизни сақлаб қолиш ёки қамоқдан қочиш кабиларни эсда тутишингиз керак. Aкс ҳолда, сизни бир лаҳзалик истаклардан нима тўхтатади? Ўзингизни бошқаришда сиз учун ҳақиқатан ҳам нима муҳимлигини билишингиз керак. Бу "Мен хоҳлайман" кучидир.
Ўз-ўзини бошқариш учта кучни бошқаришдир: "Мен қиламан", "Мен қилмайман" ҳамда "Мен хоҳлайман" ва бу сизга мақсадларга эришишда (ёки муаммога дуч келмасликда) ёрдам беради. Кўриб турганимиздек, биз инсонлар учта функцияни қўллаб-қувватлайдиган миянинг мағрур эгаларимиз. Aслида, бу уч кучнинг ривожланиши бизни инсон тури сифатида белгилайди. Нима учун улардан фойдалана олмаслигимизни таҳлил қилиш билан боғлиқ ифлос ишларга киришдан олдин, келинг, уларга эга бўлганимиз қанчалик омад эканини ҳис қилайлик. Биз мияга назар ташлаймиз ва сирлилик қаерда ҳосил бўлишини кўрамиз, шунингдек, ирода кучини қандай машқ қилдиришимиз мумкинлигини билиб оламиз. Шунингдек, биз ирода кучини топиш нима учун қийин бўлишини ва сабр-тоқатимиз ҳеч қачон бўшашиб кетмаслиги