Скачать книгу

бир одамнинг севгиси, ким бўлишидан қатъи назар, камлик қилади. Ҳамма бало шунда… Мунисхонни бу йўлга, асосан, унинг ўзига нисбатан зўр, тоймас муҳаббати олиб кирган. Ёзувчи ўзи яратаётган характерларнинг ғоятда нозик психологик жиҳатларини теран илғаган, бадиий тадқиқ қилган…

      Адабиётимизда ижтимоий тадқиқот руҳи кучга кираётганлиги Турғун Пўлатнинг «Ичкуёв» асарида ҳам аён кўринади. Ёзувчи асарда ўзининг бутун тадқиқот маҳоратини бош қаҳрамон журналист йигит Ўринбой Темировнинг инсоний қиёфасини очишга қаратади. Ўринбой ғоятда софдил, ҳалол, ўта тартибли, одамларга меҳрибон, жамият ишига садоқатли бир инсон тарзида гавдаланади. Ўғрилик, қаллоблик, кўзбўямачилик, юлғичликка қарши алангали бир нафрат ёнади унинг қалбида. Шу нафрат уни турли оғир балоларга гирифтор қилади, хотин, бола-чақасидан айрилади, дасти дароз фитначиларнинг туҳмати билан ишдан ҳайдалади. У областга машҳур «машъал» раис Ҳамроалиевнинг кўзбўямачилигини, пихини ёрган қаллоб товламачи қайнатаси «чорва устаси» Зариф Аҳмедовнинг ўғрилигини, давлат молига хиёнат қилаётганлигини фош қилади. Ва «дасти дароз»ларнинг қаҳрига учрайди. Уни районнинг машҳур ва ҳурматли кишиларига бўҳтон қилганликда, хотинини уриб қора қон қақшатганликда айблайдилар. Хотини эса бу даҳшатли туҳматларни тасдиқлайди, область партия комитетининг секретари Ҳайбатулла Қаҳҳорович эса ўзи яратган «Машъал»дан айрилгиси келмайди, бу «машъал» сароб эканлигини тан олишни истамайди ва айбга «фатво» беради. Ёзувчи ҳамма гуноҳкору фақат Ўринбой ҳақ, шу Ўринбойдан ўзга ҳақиқатгўй йўқ, деган фикрга келмайди, албатта. Агар шундай фикр бўлганда, Ўринбой қайсар, ҳамма нарсани бир қозонга ташлашни севадиган, ўзини одамларга «ҳақиқатгўй» қилиб кўрсатиб, кўкрагига муштлаб юрадиган одам даражасига тушиб қолар эди. Ёзувчи шундай бир бахтиёр характер топганки, у ноҳақликни аниқ тасаввур қилади, ноҳақликка дуч келганда эса уни тиниқ сувга ташлаб булғатмайди. У кўзбўямачилик ва юлғичликка тўсиқ деб қарайди, шунинг учун муросасиз бўлади, шунинг учун ҳар қандай вазиятда ҳам виждонига хилоф иш қилмайди. Лекин қайси ишга қўл урмасин, шу ишни гуллатади, шу ишга қалбининг қўрини беради.

      Асарда йирик қурилишнинг бошлиғи, кўпни кўрган инсон Черкашин шундай дейди: «… Одамнинг ўзидан ҳам кўра мансабига сиғиниш авж олган. Шунинг орқасида дуруст-дуруст ходимлар хизмат шотисининг юқори поғоналаридан йиқилиб, майиб бўлганини кўп кўрдим. Ахир, одамга нуқул «сизники маъқул, терак тепасига сув чиқади дедингизми? Ҳа, албатта, чиқади!» деяверсанг, камчилигини вақтида бетига айтмасанг, у «Ҳа, мен шунақа зўр одам эканман» деб ўзига биноси ошаверади. Ундаги иллатлар йўқолиш ўрнига болалайди. Танқид бамисоли бир малҳам. Вақтида малҳам қўйилмаган иллат маддаламасдан иложи йўқ…» Ёзувчи мана шундай маддалаб кетган иллатни рўй-рост, ҳаққоният билан очиб кўрсатади. Бош қаҳрамонининг метин иродаси ва ҳақгўйлигига бизни тўла ишонтиради.

      Юлғичлар, халқ чўнтагига қўл

Скачать книгу