ТОП просматриваемых книг сайта:
.
Читать онлайн.Омон мана шунақа бири нурга айланган, бири эса мавҳум товушдангина иборат бўлиб қолган одамлар тарихини ёритиш кераклигини билади ва шеърларига рамзий маънода нур ҳамда соя ўйинини олиб киради. Бу жиҳатдан Омоннинг «Бир қадам олға», «Хум», «13-эшик» ва ниҳоят, «Карвонлар» деб аталган қўшиқларн мағзидаги чуқур фикрлари, воқеасининг кенг қамровли эканлиги билан ажралиб туради. Омон ўзи яхши билган нарсаларни ёзади. Шунинг учун ҳам унинг кўпчилик шеърлари ва жумладан, тарихий мавзуда ёзилганлари Хоразм ҳаётидан эканлиги бизни ажаблантирмайди.
Омон Матжон фикрчан шоир. У фикрни беришда бой адабиётимизнинг ютуқларидан яхши фойдаланади. Бу, айниқса, унинг тўртликларида ёрқин кўринади.
Темирчининг кафти томирбанд қадоқ
Деҳқон панжасида тупроқ ҳиди бор.
Аммо ўғри қўллар… ҳамиша титроқ!
Менга Омоннинг шу деҳқон қўлларидаги тупроқ ҳидини сезганлиги ва сезганларини аниқ, равон мусиқага солиб ифодалаб бериши ёқади. Унда шоирлик сезгиси борлиги равшан, лекин бу ҳали камолотга етиши учун анча заҳматлар чекишга тўғри келади. Унинг эндигина икки шеърий китоби ва Беруний ҳақида ёзган драматик поэмаси чикди. Буларнинг барида ҳам Амунинг енгил хўрсиниш билан чалган оҳанглари эшитилгандек бўлади. Мен унинг шеъридаги хуш овозларни Амунинг насимига ва мусиқасига таққос қилар эканман, бу таққос ижодининг кўламида ва салмоғида ҳам кўринсин, деб тилак билдираман.
Шоир Уйғуннинг «Инжу ва кўпик» деб аталадиган мажозий бир шеъри бор. Шеърнинг хотимасида шундай сатрлар келади:
Елдан