Скачать книгу

эди.

      – Бўлиши мумкин, – деди прокурор босиқлик билан, – шу сабабли бизга сизнинг ёрдамингиз зарур бўлади. Гап инсон тақдири хусусида кетар экан, адашмайлик дейман-да! Бир бегуноҳ кишини қамаб юборгандан шу жиноят ўлгурнинг очилмай қолгани маъқул эмасми?

      – Устозим Фахриддин Каримовичнинг ҳам шиори шунақа эди, қарашларингиз бир хил экан, – Санжарбек таниш ибораларни эшитиб, беихтиёр устозини эслади.

      – Фахриддин Каримовични яхши танийман. Афсус, бошига ташвиш тушиб қолибди. Суди бўлдими?

      – Ҳа, ўн бир йил беришди!

      – Ўн бир йил! Вой, ноинсофлар-эй! Ҳалол, инсофли ходимларимизнинг жувонмарг бўлиб кетаётгани алам қилади! Яхшига кун йўқ экан-да! Майли, мушкулини Яратганнинг ўзи осон қилсин!

      – Айтганингиз келсин!

      Беш-олти дақиқалик суҳбат, дунёқарашлар муштараклиги ҳамкасбларни қалбан яқинлаштиргандай бўлди.

      – Санжаржон, – деди прокурор меҳрибонлик билан, – сиз жиноят иши билан батафсил танишиб чиқинг, суҳбатни кейин давом эттирамиз. Нима ёрдам лозим бўлса, айтаверасиз, ҳаммамиз сизга ёрдамчимиз!

      – Раҳмат, Азамат ака! Ёрдамим тегса, хурсанд бўлардим.

      Прокурор ички телефондан хонасига кимнидир чақирди. Зум ўтмай узун бўйли, қотмадан келган ёшгина йигит икки жилдлик жиноят ишини кўтариб, кириб келди.

      – Санжарбек, бу йигит терговчимиз Умид Хўжаев, – таништиришга тушди прокурор, – ўтган йили бизга стажёр бўлиб ишга келганди, яқинда терговчиликка ўтказдик. Ёш бўлса-да, тиришқоқ, фаҳми-фаросатли йигит. Ёпишган жойини қўйиб юбормайдиганлар хилидан!

      – Танишганимдан хурсандман, Санжар Раҳмонов, – меҳмон ўрнидан туриб, ҳамкасби билан қўл бериб кўришди.

      – Санжарбек Бош прокуратурадан, – деди прокурор «ўтиринглар» ишорасини қилиб, – моҳир терговчи, қанчадан-қанча қотилликларни фош қилган. Бизга ёрдамга келдилар. Бунақа инсонларни туя сўйиб ҳам чақириб бўлмайди. Хизмат юзасидан бирга ишлаш насиб қилган экан, Умиджон, бу кишидан фойдаланиб қолишимиз лозим.

      – Худо хоҳласа, ҳамжиҳатликда ишлаймиз, – деди Санжарбек хижолатомуз, – бир-биримиздан ўрганадиган томонларимиз кўп.

      – Меҳмонга хонасини кўрсатинг, ишлаш учун шароит қилиб беринг, гуруҳ аъзоларини йиғиб, янги раҳбарни таништиринг, – деди прокурор Умиджонга қарата. Сўнг Санжарбекка юзланди: – Сизларга омад! Муаммо бўлса, менга бемалол мурожаат қилаверасиз.

      Санжарбек ўзи учун ажратилган хонада ишни ҳужжатлари билан танишишдан бошлади. Кўп сонли гувоҳлар, гумонланувчи, айбланувчининг кўрсатмалари, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, экспертиза хулосалари ва бошқа ҳужжатларни синчковлик билан ўрганиб чиқди, керакли жойларига алоҳида белгилар қўйди, ёндафтарига қайдлар қилди, саволлар қўйди, чизди, ўчирди…

      Кечга яқин тергов гуруҳи аъзоларини тўплади. Қисқа муддатли танишувдан сўнг Умиджон ишнинг умумий ҳолати, тергов-тезкор тадбирларининг бориши ҳақида батафсил ахборот берди. Санжарбек иш тафсилотларига ойдинлик

Скачать книгу