Скачать книгу

тушди Худойберди, – чап томонда кўча. Қотиллар мана бу ердан ошиб ўтган бўлиши мумкин, – деди у деворнинг ёзги ошхонага улашган қисмига ишора қилиб. – Деворнинг орқа ва олд томонида тирналган, чизилган излар қолган. Менимча, бир киши девордан ошиб тушиб, дарвозани очган ва шеригини ичкарига киритган. Қайтишда бемалол дарвоза орқали чиқиб кетган.

      – Деворда соч толаси, ДНК намунаси, пойабзал излари, қўл-бармоқ излари, микрозаррачалар сақланиб қолмаган эканми?

      – Йўқ, экспертлар деворнинг ҳамма жойини кўздан кечиришди, яроқли излар, микрозаррачалар топилмади.

      – Яхши, ичкарига кирамиз.

      Йигитлар унча баланд бўлмаган зинапоядан кўтарилиб, уй ичига киришди.

      – Мана бу хона марҳум чол-кампирнинг ётоқхонаси, – терговчи чап қўлдаги каттагина хона томонга юрди. – Қотиллар ҳовлида қулай вазиятни кутиб, пойлаб турган… Қария телевизор кўриб ўтирганми ёки ухлаб қолган бўлса, оёқ товушини эшитганми, ё ҳожатга чиқмоқчи бўлганми, хонасидан ташқарига чиққан… шу пайт бошига қаттиқ зарба тушган. Чол гандираклаган, аммо йиқилмаган. Шунда иккинчи жиноятчи қариянинг орқа томонидан биқинига пичоқ санчган. Бобой мана бу ерга йиқилган, – Худойберди қўли билан йўлакни кўрсатди, – ташқарида бирортаси кўриб қолишидан чўчиб, жиноятчилар ҳушсиз ётган чолни ичкарига – айвонга судраб киришган ва овоз чиқариб, уйдагиларни уйғотиб юбормаслиги учун қалинроқ сим билан бўғишган. Гиламда, полнинг тахтасида қон излари қолган. Жони узилганига тўла ишонч ҳосил қилгач, мурдани хона деворига осилган гиламга ўраб, ертўлага олиб бориб ташлаган. Жиноятчиларнинг нега бунақа қилганини тушуниш қийин… Балки мурдани ўзлари билан олиб кетмоқчи бўлгандир. Лекин кўчада кимдир кўриб қолиб, қўлга тушишидан қўрқиб, мурдани ертўлага ташлаб кетишган.

      – Жиноятчилар қон изларини артиб, қилмишини яширишга ҳаракат қилганми? – қимтинибгина сўради Жўрабой.

      – Шундай, шундай, – тасдиқлади Худойберди.

      – Менимча, улар вақтдан ютишга ҳаракат қилган, – фикр билдирди талаба, – мурда топилгунга қадар бир-икки кун ўтиб кетишидан умидвор бўлган.

      – Ўпкасини босиб олиш, жиноят изларини яшириш, яшириниш, четга чиқиб кетиш учун вақтдан ютмоқчи бўлган, демоқчисиз-да, – Санжарбек талабанинг фикрини англади.

      – Шундай, – маъқуллади ёш терговчи, – маълум маънода улар мақсадларига етишган. Тахмина бобосини бирор жойга кетган бўлса керак, деган ўйда қидирмаган. Фақат кечга яқин аммасига қўнғироқ қилиб, бобосининг тонгда чиқиб кетгандан буён йўқлигини айтган. Шахина тезда етиб келиб, отасини қидиришга тушган ва мурдасини ертўладан топган.

      – Яхши, сейф қаерда бўлган? – гуруҳ раҳбари ётоқхонага мўралади.

      – Сейф мана бу шкафнинг ичида бўлган, – терговчи ётоқхонадаги шкафнинг эшигини очди.

      – Қотиллар сейфнинг турган жойини аниқ билган шекилли, – деди гуруҳ раҳбари шкаф ичидаги темир қутига зимдан тикилиб, – нима сабабдан сейфни калити билан очмай, бузиб очишган?

      – Тиқилинчда

Скачать книгу