ТОП просматриваемых книг сайта:
БОНУ УЧИНЧИ ЖИЛД. Иқбол Мирзо
Читать онлайн.Название БОНУ УЧИНЧИ ЖИЛД
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5993-2-1
Автор произведения Иқбол Мирзо
Издательство SHARQ
Шу тариқа кунларни қувиб ойлар, ойларни қувалаб йиллар ўтаверибди.
Бир куни Шом юртида савдо қилиб, тарқатган моллари даромадини буромадига чамалаб, ҳисоб-китоб қилаётса, изидан келган сарбон бир мактуб тутқазибди. Савдогарнинг опаси битган бу хатда тақдири азал ҳукми ила аёлининг юзига чечак тошиб, аввалги ҳуснидан нишон ҳам қолмагани, билъакс, “хунук” деган таъриф бечора хотинга мақтовдек сифат бўлиши битилган экан.
Бу шумхабардан ғуссага чўмган савдогар чун абри найсон кўзёши тўкиб, ёқа чок айлаб, қайтар йўл бошини тутибди…
Алқисса, уч ой тоғу тошдан ошиб, саҳрою кўлни кечиб хонадонига етиб келган савдогар чиммат ёпинган хотини билан довдираб кўришаркан, унинг ҳусни жамоли важҳидан қилган арзу шикоятига жавобан:
– Бас, йиғини тўхтатинг, хоним, обидийданинг зарар-касофати андоқким, камина хожангиз бу хабарни эшитгандан бери қароғимни кўзёшидан тиёлмадим, ўзимга, кўзимга зулм этдим, мана энди кўзларим ёруғ дунёни кўрмас сўқир бўлди. Зеро, минбаъд сизнинг чиройингиз ўз аҳамиятини йўқотди. Тасаввуримда ўша-ўша гўзалсиз! Бовужуд, кўнглингиз гўзаллиги зоҳирий ҳусндан минг чандон улуғвордир! – деб ожизага таскин берибди.
Шундан сўнг савдогар касбини йиғиштириб, уйдан чиқмас бўпти. Аёли кечаю кундузи унинг хизматида экан.
Йиллар ўтиб қазо муддати етиб, хотин чин дунёга рихлат этибди. Уни сўнгги манзилига қўйиб, қабр бошида ғамбода ўтирган мўминга дўсти:
– Бўлди, қазо ва кадарга бўйинсунмоқ даркор, тур, эй биродар, уйингга етаклаб элтиб қўяй, – дебди.
Унга мўмин шундай деб жавоб қайтарган экан:
– Боравер, дўстим, мен яна озгина у билан ёлғиз қолмоқчиман. Уйга етиб олиш ташвишимни қилма. Менинг кўзларим сўқирмас, йигитлик давримдагидай ўткир ва басир. Азбаройи аёлим “Чечакдан бадбашара бўлдим, эримнинг кўзига қандоқ кўринаман”, деган истиҳоладан қутулиши учун ўзимни кўр бўлиб қолгандай, сўқир бандадай тутдим…
13 октябрь
Дадам акамга “Кўриб кўрмаслик, билиб билмаслик санъатини эгалламаган эр оилада бахтли бўлолмайди”, деб юқоридаги ривоятни келтирган эди.
Раҳматли бу ҳикматни айтаркан, “корвон” деб атай таъкидлагани, Зебо опам “Карвон” бўлмайдими, дада, китобларда шундай ёзилади”, деб ақллилик қилганида, “Карвон” дейилса, карларнинг бошчиси тушунилади, аслида “корвон” – иш эгаси, битирувчиси дегани, қизим”, деб уқтирганди.
Кейинчалик, паст-баландни кўриб, баъзи ўринда “карвон” дейилса, моҳиятан тўғри бўларкан деган хаёлларга ҳам борганман.
15 октябрь
…Ҳамма дафн маросимига тайёргарликка тушиб кетди…
Ким ғассолга чопган, ким гўрковга югурган, биров камчиликларни ростлагани бозорга ошиққан…
Бу шошма-шошарлик ва бетоқатликдан мен ёқа тутиб таажжубда эдим: “Шунча пайт сокин яшаган инсон нега бирдан ер юзига сиғмай қолди? Нега уни ер остига беркитишга